Кун сурати: Яккабоғда электр йўқлигидан минглаб товуқлар нобуд бўлди

Сўнгги ҳафтада Ўзбекистон бўйлаб электр энергияси ва газ таъминотида жиддий узилишлар бўлмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосурат ва видеоларга кўра, ҳудудларда баъзи тадбиркорлар бу ҳолатдан жиддий зарар кўришган. Айниқса, 5200 та товуғи нобуд бўлган яккабоғлик ишбилармон ҳақидаги видео каналларда кўп «айланмоқда». Изоҳда ёзилишича, уч кун чироқ бўлмаганига шу ҳодиса юз берган.
Шунингдек, Каттақўрғонда иссиқхонада ҳам сабзавотларга электр йўқлиги сабаб жиддий талофот етган. Тадбиркорнинг кўрган зарари 35 минг доллар атрофида баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Энергетика вазирлиги Тўрақўрғон ИЭСида рўй берган авария туфайли кўпчилик вилоятларда таъминот узилиб қолгани ҳақида баёнот берган.
Ўхшаш янгиликлар:

Электр энергияси ва газ ўчганда кимга мурожаат қилиш керак?
Маълумки, сўнгги ҳафтада об-ҳавонинг ёмонлашуви ортидан республика бўйлаб электр энергияси ва газ таъминотида кескин узилишлар бўлмоқда.

Мурожаатга муносабат
Жорий йилнинг ноябрь ойида ижтимоий тармоқларда электр энергияси узилишлари тўғрисида мурожаатлар эълон қилинмоқда.

«Аввал устига дарахт ағдарилган, сўнг бўйнига электр сими ўралашиб қолган». Бухорода кучли шамол қурбонига айланган фуқаро ўлимининг тафсилотлари маълум қилинди
Бухорода 27 апрель оқшомида кузатилган ёмғир аралаш кучли шамол оқибатида 41 киши тан жароҳати олгани ва бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Табиий офат қурбонига айланган фуқаронинг маҳалладоши унинг ўлими тафсилотларини маълум қилди.

“Висол” тўйхонасидаги ўғирлик
Фарғона шаҳридаги “Водий висол оқшоми” МЧЖга тегишли “Висол” тўйхонасидаги СЕ 303 русумли электр ҳисоблагич электр таъминоти корхонасида рўйхатга олинмаганлиги маълум бўлди.
Қолдириладиган изоҳнинг минимал миқдори - 50 та белгидан кам бўлмаслиги керак. Фикрлар модерациядан ўтади