Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Бугун солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни солиқ тўловчиларга етказиш мақсадида...
Бу ҳақида Zamon.uz’ Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизматига асосан хабар бермоқда....
«Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилоти тузилади. Бу ҳақида...
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2021...
Ўзбекистонлик мухлисларни эса албатта юртдошимиз Маҳмуд Мурадов ҳаракат...
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти...
Ҳиндистон ҳукумати 59 та Хитой дастурини умрбодга блоклади, улар...
Хабарингиз бор, 2020 йилда Давлат солиқ қўмитаси томонидан оммабоп ижтимоий...
Қайси уяли алоқа компанияси мижозисиз? Агар улар бир нечта бўлса, асосийси қайси?
Фикрлар
Javohir
Tik tok ishlaydimi...
Вчера, 11:10
Admin
Ҳурматли Бунёд аввало бошлаган ишингизга омад тилайман яхши ният қилибсиз албатта ривожланади бизнесингиз. Сиз...
Вчера, 09:17
Bunyod
Men tadbirkorlik bilan shug'ulanib qurilish mollari ishlab chiqarmoqchiman gazablok,shlakablok,burchatka ishlab...
26 января 2021 18:01
RaleksaMot
www.brainhouse.com.ua/directions/maths/...
25 января 2021 23:06
» » Aндижонда ўқувчиларни қалин кийимларсиз совуққа олиб чиққан раҳбарлар ишдан олинди

Aндижонда ўқувчиларни қалин кийимларсиз совуққа олиб чиққан раҳбарлар ишдан олинди

23 ноя 2020, 12:51, Admin
0 комментариев    1 361 Кўрилган

Андижондаги 43-умумтаълим мактаби директори ва мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 

Aндижон вилояти Халқ таълими бошқармаси 23 ноябрь «Андижонда мактаб ўқувчилари курткасиз ташқарига чиқишга мажбур бўлади» сарлавҳаси остида тарқалган хабарга расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 19 ноябрь куни Aндижон шаҳридаги 43-умумтаълим мактабига «Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш» шиори остида зиёлилар, санъат, фан-маъданият ходимлари ҳамда фаол нуронийлардан иборат тарғибот гуруҳи келган.

Тарғибот гуруҳи вакиллари ташрифидан хабардор бўлган ўқувчилар соат 11:25 да уларни кузатиш мақсадида йўлакка чиққан. Ўтказилаётган тадбирнинг фотоалбомини яратиш мақсадида маҳалла фаоллари ва мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари уларни расмга олган. Ишчи гуруҳ расмдаги болалар билан қилган суҳбатида мана шу суратга олиш вақтида 2–3 дақиқа ташқарида қолганлиги, сўнг устозлари томонидан танаффус вақти тугамасдан соат 11:35 гача синф хоналарига кириши сўралганлиги таъкидланган.

Мазкур суратдаги ўқувчиларнинг ота-оналари фарзандларининг узоқ вақт ташқарида қолиб кетмаганлиги сабабли эътирози йўқ эканлигини маълум қилган.

«Якуний хулосага кўра, ҳар бир ўқувчининг мактабдаги вақтида саломатлиги ва хавфсизлигига кенг жамоатчилик вакиллари, блогерлардан ҳам кўпроқ таълим соҳаси вакиллари жон куйдириши зарур эканлигини ҳисобга олиб, 43-умумтаълим мактаби директори вазифасини вақтинча бажарувчиси (Д.Насирдинов), мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари (С.Исманова)лар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди», дейилади бошқарма хабарида.

скачать dle 12.0
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив