Ҳарбий қисмда расмлар танлови ўтказилди

Ҳарбий қисмда расмлар танлови ўтказилди

Айни кунда республикамизда ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўтган куни вилоятимиздаги 9258 ҳарбий қисм 1- ва 2-чегара қўриқлаш взводлари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “МЕНИНГ АРМИЯМ - МЕНИНГ ВАТАНИМ” шиори остида расмлар кўрик танлови ўтказилди.

 

 

Тадбирда жами 45 нафар аскар ва сержантлар ҳамда уларнинг 14 нафар фарзандлари иштирок этдилар.