» » Ички ишлар вазири «Жаслиқ»даги маҳбуслар сонини маълум қилди

Ички ишлар вазири «Жаслиқ»даги маҳбуслар сонини маълум қилди

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов «Жаслиқ» колониясининг ёпилиши бўйича изоҳ бериб, илк бор ушбу муассасадаги маҳбуслар сонини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон ИИВга қарашли 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясининг (Жаслиқ колонияси) тугатилиши тўғрисидаги қарор юзасидан изоҳ берди.

1999 йилда Қўнғирот туманининг Жаслиқ қўрғонида қурилган муассасанинг ёпилиши «мамлакатимиз сиёсий ҳаётида ва жаҳон ҳамжамияти олдида жуда катта аҳамиятга эга», дея таъкидлаган вазир «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида.

«Бу ерда оғир ва ўта оғир жиноятлар содир қилган ва узоқ муддат озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахслар сақланиб келмоқда. Ушбу колония нафақат бизнинг фуқаролар орасида, қолаверса халқаро ташкилотлар орасида ҳам салбий ном қозонган колония ҳисобланади», — деди ички ишлар вазири.

«Бу колонияни муҳтарам президентимиз қарори билан тугатиш нима учун зарур бўлиб қолди? Биринчидан, жойлашиши — Нукус шаҳридан 300 км, Қўнғирот туман марказидан эса 180 км узоқликда. Иккинчидан, иқлимини олсак, қишда қаҳратон совуқ, ёзда жазирама иссиқ. Жазони ўтаётган шахслар, уларнинг қариндошлари, яқинларининг келиб-кетишларига ҳам ўта ноқулай», — деди у.

«Сиз бир тасаввур қилинг, Фарғона вилоятидан, Андижон ёки Сурхондарё вилоятидан ота-она ёки фарзандлари билан ўша ерда жазо ўтаётган маҳкумни кўриш учун келиш жуда кўп масофа босиб, Жаслиқ қўрғонига борилар эди», — деди Пўлат Бобожонов.

У «Жаслиқ» колониясида 5000 дан 10000 кишигача, шунингдек 5000 нафаргача диний экстремистларнинг сақланиши тўғрисидаги хабарларни рад этди.

«Мазкур муассасанинг бугунги кундаги лимити 1100 ўрин. Ҳозирги кунда 395 нафар маҳкум сақланаяпти ва шуларнинг атиги 10 фоизи диний-экстремистик жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган шахслардир», — деди вазир.

ИИВга бир ой муддатга Жаслиқда сақланаётган маҳкумларни суд томонидан белгиланган тартиб турига мувофиқ равишда ички ишлар органларининг бошқа жазони ижро этиш колонияларига ўтказиш топширилди.

Пўлат Бобожонов президентнинг 2017 йилдан буён 4000 нафарга яқин маҳкумни афв этганини эслаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, озод қилинган шахслар давлат ва жамият эътиборидан четда қолаётгани йўқ. Масалан, Рамазон ҳайити арафасида 361 киши жазони ўташдан тўлиқ озод қилиниб, оиласи ва яқинлари бағрига қайтди.

ИИВ раҳбари колониянинг ёпилиши тўғрисидаги қарор Ўзбекистоннинг халқаро обрўсига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлаб ўтди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:07
1 октябрдан алкоголь маҳсулотлари нархи ошади
12:56
Одам савдоси: сотилган тақдирлар
09:46
“Авифавир” препаратини қаердан, неча сўмга олса бўлади?
09:37
Энди “Бўри”га ким овоз беради?
09:29
Ўзбекистонда магистратура имтиҳон жавоблари нега кечикаётганлиги тўғрисида изоҳ берилди
09:27
Суперлиганинг 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди
09:26
Нурмат Отабеков: «Бу эпидемик мавсумда COVID-19 билан қайта касалланиш эҳтимоли йўқ»
09:25
Петр Чехни ҳайратда қолдирган ва 6 йил аввал ишсиз юрган «Челси»нинг янги дарвозабони Эдуард Менди ҳақида
09:23
Ўзбекистонда 99% бензин четдан импорт қилинмоқда
09:22
Йўловчи ташиш тақиқланганини айтиб тамагирлик қилиб юрган шахс ушланди
09:21
Ўзбекистон фуқаролигини олишда ўзбек тилидан имтиҳон топширилади. Имтиҳон пулли бўлади
09:20
Қувайтнинг янги амири маълум бўлди: мамлакатда 40 кун мотам
09:19
1-курс талабалари ўқишни қачондан бошлаши маълум бўлди
09:18
Абдулла Арипов Тожикистондаги «Артел» қўшма корхонасини бориб кўрди
17:16
Tesla иккита янги бюджет автомобил моделини чиқаради
17:15
Олимлар коронавирусга қарши бурунга сепадиган спрей яратдилар
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР