Газ портлашидан «Қишлоқ қурилиш» уйи бутунлай сочилиб кетган (фото)

Газ портлашидан «Қишлоқ қурилиш» уйи бутунлай сочилиб кетган (фото)

6 январь куни соат 08:10ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши юзага келгани хабар қилинганди.

Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳодисанинг фотолари тарқалди. Газ портлаши кучидан уй бутунлай қулаб тушган.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

ФВВ хабарида икки нафар фуқаронинг жасади вайрон бўлган уй ичидан олиб чиқилгани айтилганди. Маълум қилинишича, улардан бири оила бошлиғининг 15 ёшли ўғли ва меҳмонга келган 13 ёшли жияни бўлган.