Бухорода 156 миллион сўмдан ортиқ авиачипта пули мижозларга қайтарилди

Бухорода 156 миллион сўмдан ортиқ авиачипта пули мижозларга қайтарилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси истеъмолчилар фойдасига 156 миллион сўмдан ортиқ авиачипталар пулини ундириб берди.

Коронавирус сабаб 2020 йилнинг 16 мартидан барча йўналишдаги авиақатновлар вақтинчалик чекланган эди. Парвозлар қолдирилиши оқибатида йўловчилар тўлаган маблағларини қайтариб беришларини сўраб ўзлари авиачипта харид қилган шохобчаларга мурожаат қила бошлаган. Аммо кўп ҳолларда истеъмолчиларнинг мурожаатларига асоссиз баҳоналар келтирилиб, қатор тушунмовчиликлар юзага кела бошлади. 

Федерациянинг Бухоро вилоят ҳудудий бирлашмасига ўтган йил давомида авиачипталар билан боғлиқ, ёзма ва оғзаки шаклда 92 нафар мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлар ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчиларга 156.019.581 сўм қайтариб олиб берилди.