Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Президент ҳузуридаги Бизнес-омбудсман девонига (Жиззахдаги ходимларнинг иш...
Бугун соат 11:42да Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика...
Амалдаги меҳнат қонунчилигида, хусусан, Меҳнат кодексида ҳомиладор аёлларга ва...
ЎФА Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида FIFA ва OFK ҳаками Шерзод Қосимов...
Ford компанияси муҳандислари автомобиллар ойнасининг буғланишига оид муаммога...
Сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситаларини...
Бавария аҳолисига ниқоб ўрнига FFP2 синфига мансуб респираторларни тақиш...
АОКАда «Совуқ кунларда аҳолини газ, электр энергияси ва кўмир билан таъминлашда...
К витамини А, C ва E витаминларига қараганда унча машҳур бўлмаслигига қарамай,...
Ўзбек телеканалларида эфирга узатилаётган аксарият лойиҳалар ёшлар тарбиясини...
2020 йилда нечта китоб ўқидингиз?
Фикрлар
» » Британия компанияси Тошкентнинг электрон харитасини ишлаб чиқди

Британия компанияси Тошкентнинг электрон харитасини ишлаб чиқди

14 янв 2021, 11:48, Admin
0 комментариев    367 Кўрилган

Британиянинг ARUP компанияси экспертлари Тошкентнинг электрон харитасини ишлаб чиқди. Унда кучли ёғингарчилик ҳамда шаҳар каналлари тўғонларидаги ёрилишлар натижасида сув босиши мумкин бўлган ҳудудлар ҳам кўрсатилган. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 11-январ куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, АРУП компанияси, Жаҳон банки мутахассислари, ФВВ Тошкент шаҳар бошқармаси, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ, Тошкент шаҳар газ таъминоти бошқармаси ва “Тошиссиққуввати” АЖ раҳбарияти иштирокида шаҳарни барқарор бошқариш бўйича семинар ўтказилган.

Мутахассислар Тошкент шаҳрининг барқарор ривожланишидаги асосий хавфлар – зилзила ва сув тошқинлари эканини таъкидлаган. Бунда, айниқса, зилзилалар натижасида қурбонлар ва йўқотишлар сони кўпроқ, чунки сув тошқинлари содир бўлиш эҳтимоли паст ҳисобланади.

Семинар иштирокчилари интерактив шаклда кучли зилзила хавфи ва эҳтимолий зарарлар миқдорини баҳолаган. Зилзила рўй берган тақдирда инфратузилма бузилиши тизими ишлаб чиқилади. Биринчи навбатда газ тармоқларига эътибор қаратиш тавсия этилади.“Ўзбекистон пойтахти сўнгги олти йилдан буён ҳар йили баҳорги тошқинларга тайёр эмас. Бу каби фавқулодда ҳолатнинг энг йириги биринчи бор 2014-йилнинг майида кузатилган. 16 соатга яқин ёққан ёғингарчилик кўплаб кўчаларни ҳақиқий кўлга айлантириб қўйган эди”, — деб ёзади “Подробно.уз”.Нашрнинг таъкидлашича, бунинг асосий сабаби пойтахтда янги турар жой бинолари, йўл ва кўприклар бу каби ҳолатлар инобатга олинмаган ҳолда қурилган.

Масалан, сувнинг тўғри оқими ҳисобга олинмаган, баъзи ариқлар йўл четида шунчаки жойлашган бўлиб, ҳеч қаерга элтмайди.Иккинчи сабаби қилиб эса коллектор тармоқлари ва ариқларнинг чиқиндилардан тозаланмаслиги кўрсатилган.

ARUP компанияси лойиҳалаштириш, архитектура, режалаштириш, лойиҳаларни бошқариш соҳасида консалтинг хизматларини тақдим этади. У 1946-йилда ташкил топган бўлиб, дунёнинг 36 мамлакатида 96 та офисга ва 16 мингдан ортиқ ходимларга эга, 160 дан ортиқ давлатларнинг лойиҳаларида иштирок этган.

скачать dle 12.0
Ўхшаш хабарлар:
20 мар 2020, 18:04    744    0
Бундан икки ҳафта олдин, Вашингтонда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ)...
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив