» » Урганчда туғилмаган боласини 9 минг долларга сотмоқчи бўлган эр-хотин қўлга олинди

Урганчда туғилмаган боласини 9 минг долларга сотмоқчи бўлган эр-хотин қўлга олинди


Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида яшовчи П.К. никоҳсиз яшаётган турмуш ўртоғи билан жиноий тил бириктириб, ҳали туғилмаган 4 ойлик фарзандини сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда «Postda.uz» нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ҳазорасплик Т.Б. ҳомилага харидор бўлган. Икки томон келишуви асосида 4 ойлик ҳомила туғилгандан сўнг олиш шарти билан 9000 долларга баҳоланган.

П.К. турмуш ўртоғи билан келишилган пулнинг 6000 долларини олаётган пайтида ашёвий-далиллар билан қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда охирги икки йил ичида чақалоқ савдоси бўйича 49 нафар ота-она ва 38 нафар воситачи айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилган. Аммо айбдорларга нисбатан жазо чораларини қўллашда енгилликлар бериб юборилмоқда. Хусусан, 2019—2020 йилларда фарзандини сотган ота-оналарнинг 38,8 фоизига, воситачиларнинг эса бор-йўғи 5,2 фоизига қамоқ чораси қўлланилган, холос.

Қолганларига эса синов муддати, ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш каби чоралар қўлланилган. 2020 йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева чақалоқ савдоси иштирокчиларига нисбатан жиноий жазони кучайтириш лозимлигини таъкидлаб, ИИВ ва Олий суд вакилларига топшириқ берган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:16
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси матбуот анжуманида энг кўп қонунбузилиш содир этган ташкилот ҳақида маълумот берилди
09:13
Озода Махмудова Фориш тумани Ухум оилавий поликлиникасида сайёр қабул ўтказди.
09:11
Синф раҳбарларига қўйиладиган талаблар қандай?
09:09
Ўзбекистонда Сиам эгизаклари туғилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди
09:08
Ўзбекистон вертолётлар қатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқда
09:07
Шубҳали солиқ операциялари юзасидан Давлат солиқ қўмитаси ахбороти берди
15:15
Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг сайёр қабули ўтказилди
09:31
Тошкент вилоятида ҳокимлик мансабдори пора билан қўлга тушди
09:30
Huawei нархи деярли 3000 “кўкат“ бўлган янги смартфонни намойиш қилди
09:29
Номи ДСҚнинг “қора рўйхати”дан чиққан “Ўзбекистон темир йўллари” баёнот берди
09:16
Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси ишга таклиф этади
17:05
Ўйин: Тошкент телеминораси манзарасини тиклаймиз
14:59
Жиззах шаҳридаги ташқи рекламалар ўрганилди ва камчиликлар бўйича огоҳлантириш берилди
09:39
Янги таҳрирдаги Жиноят кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
09:38
Қотиллик ва босқинчиликда айбланаётган шахс қидирилмоқда
09:37
АҚШда беш кунлик мотам эълон қилинди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР