» » Ўзбекистонда қачондан мактаб ўқитувчиларининг ойлиги минг долларга етиши айтилди

Ўзбекистонда қачондан мактаб ўқитувчиларининг ойлиги минг долларга етиши айтилди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

«Бу масалада таклифлар тайёрланмоқда», – деди халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов.

Халқ таълими вазирлиги 2024 йилгача мактаб ўқитувчиларининг ойлигини минг долларга етказишни режалаштирган. Бу ҳақда вазир ўринбосари Темур Комилов маълум қилди, дея хабар бермоқда Kun.uz нашри.

«Президентимизнинг топшириғига кўра, ўқитувчиларнинг ойлигини 2024 йилгача халқона тилда айтганда минг долларга етказишни мўлжаллаганмиз ва бу масалада таклифлар тайёрланмоқда.

Қарор лойиҳаси ишлаб чиқилгач, уни албатта, жамоатчилик, хусусан, ўқитувчи-устозларимиз билан муҳокама қиламиз
», – деди Комилов 1 феврал кунги матбуот анжуманида.

Темур Комилов халқ таълими тизимидаги молиявий қинғирликларга изоҳ бераркан, улар асосан нақд пулдан ўғирлаш, ишланмаган соатларга қўшиб ёзиш, лавозим маошларини нотўғри қўллаш (мутахассисга олий тоифали ўқитувчининг ставкасида маош белгилаш), малака-тоифа сертификатларини қалбакилаштириб, асоссиз ва ноқонуний маош қўшиб ёзиш кўринишида амалга оширилганини айтди.

Солиқ идораларига ҳали ишланмаган давр учун ходимларнинг маошидан солиқ тўлаб юбориш ҳолатлари ҳам учраб тургани таъкидланди.

Вазир ўринбосарига кўра, молиявий камомадларга асосан иш ҳақини ҳисоблаш бўйича ниҳоятда кўп меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва инсон омили сабаб бўлмоқда. Шу боис ҳозирда халқ таълимини бошқаришнинг ягона мажмуавий комплексини ишлаб чиқиш бошланган ва иш ҳақини ҳисоблашда автоматлаштириш сари қадам ташланган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:29
4-сектор раҳбари Зоминда ёшлар билан учрашди, унда ўн нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди
15:05
Одил Aҳмедов фаолиятини Суперлигада давом эттирадиган бўлди
10:13
Жиззахда адлия тизимида ишловчи 9 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди
08:34
Суперлига. 6-тур баҳслари бошланиш вақтлари маълум бўлди
08:33
Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан нечта жамоа чиқади?
08:32
Тожикистонда аёл милициячилар учун адрас ва атласдан тикилган форма тақдим этилди
08:31
iPhone эгаларига Meizu 18 моделини бепул синаб кўриш тавсия этилмоқда
08:30
Федерация суриштирув ўтказди: Бозорларда ўсимлик ёғи нархи қанча?
08:28
Рекламалар ортидаги қаллобликлар
08:27
Европада йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган еттита жой
08:26
Рўза — қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдиришдир
08:25
Дафн этилган эркакни бир кундан кейин қариндошлари тирик ҳолда топишди
17:53
Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди
17:48
Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?
11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР