Чет элликларнинг 68 фоизи харитада Ўзбекистонни топиша олмади...

Чет элликларнинг 68 фоизи харитада Ўзбекистонни топиша олмади...

Сайёҳлар харитада топишга қийналадиган мамлакатлар етарлича. «Daily Mail» ёзишича, улар орасида улкан (ҳудудан) Канададан тортиб бизнинг Ўзбекистонгача бор.

Британия ўқув курслари йирик провайдери шу йўналишда ўтказган тадқиқотда 20 мамлакатдан 6550 киши қатнашди. Уларга давлатларнинг номлари айтилиб, интерактив харитада топиш сўралган.

Инфографика: «TheKnowledgeAcademy.com»
Натижа қандай?
Респондентларнинг 83 фоизи Индонезияни, 81 фоизи Вьетнамни харитада топа олишмаган. Ҳар қанча қидиришмасин, қатнашчиларнинг қарийб тўртдан уч қисми Бангладеш (78 фоиз), Украина (73 фоиз), Перу (69 фоиз) ва Ўзбекистон (68 фоиз) қаердалигини аниқлай олишмаган. Япония ва Саудия Арабистонини 62-61 фоиз қатнашчи топиша олмаган.

Австралияни топишда 46 фоиз, Канадани 53 фоиз, Марокашни топишда 57 фоиз респондент ноаниқликка йўл қўйган.
Ҳар учинчи қатнашчи учун Франция ва шундан сал озроғи (29 фоиз) учун Германиянинг координаталари номаълум экани аниқланган.