Тошкент вилоятида ҳокимлик мансабдори пора билан қўлга тушди

Тошкент вилоятида ҳокимлик мансабдори пора билан қўлга тушди

Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ҳокимлигида ишловчи мансабдор шахс балиқчилик хўжалиги ташкил этишни режалаштирган тадбиркордан пора олаётганда қўлга тушди.

Мансабдор 1,32 гектар ер майдони ажратилишига ёрдам беришини айтиб, хизмати эвазига тадбиркордан 12 800 АҚШ доллари талаб қилгн.

Мазкур шахс дастлабки ҳужжатларни тайёрлаш учун сўралган пулдан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.