Никоҳга кириш жараёнини мураккаблаштириш таклиф этилмоқда

Никоҳга кириш жараёнини мураккаблаштириш таклиф этилмоқда

Никоҳга кириш муддатини бир ой эмас, уч ойга узайтириш лозимлиги таклиф этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Ушбу масала Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди, Тошкент туманлараро маъмурий суди ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан амалга оширилган ишлар бўйича брифингида муҳокама қилинди.

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судида 2020 йил давомида жами 11 минг 276 фуқаролик иши тамомланган. Кўрилган ишларнинг 7393 таси битимларга доир низолар бўлса, 1485 таси никоҳдан ажратиш билан боғлиқ бўлган.

«Ҳозирги кунда ФҲДЁга ариза топширганидан сўнг бир ой ўтиб оила қуриш мумкин. Бу муддатда икки ёш ҳатто бир-бирини таниб олишга ҳам улгурмайди. Никоҳдан ўтиб, сўнг фарзандини тирик етим қилгандан кўра, уч ойлик муддатда бир-бирига маъқул келмаса, ўз йўлида давом этгани маъқул», — дейилади хабарда.