Пахтачилик ота икки фарзанди учун алимент ўрнига уй ҳадя қилди

Пахтачилик ота икки фарзанди учун алимент ўрнига уй ҳадя қилди

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди 2017 йил 14 июнда қарздор О.А.дан даъвогар Х.Э.нинг фойдасига икки фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги даромадининг учдан бир ярми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Пахтачи бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида бўлим давлат ижрочилари томонидан қарздорга келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий оқибатлар тушунтирилганда қарздор ота ўз номидаги уйини бериш истагини билдирди.

Натижада, собиқ турмуш ўртоқлар ўзаро келишиб, алиментчи ота Пахтачи туман ҳудудида жойлашган уйини собиқ турмуш ўртоғи номига расмийлаштириб берди ва мазкур ижро ҳужжати тегишли тартибда тамомланди.