DataLife Engine > Жамият / Ҳодисалар > Пойтахтда бир нечта уй деворларига гиёҳвандлик воситалари рекламасини ёзганлар қўлга тушди

Пойтахтда бир нечта уй деворларига гиёҳвандлик воситалари рекламасини ёзганлар қўлга тушди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида бир нечта уй деворларига гиёҳвандлик воситалари рекламасини ёзганлар қўлга тушди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган текширув давомида Мирзо Улуғбек тумани «Бўз» маҳалласида бир нечта уйлар деворларида ёзувлар пайдо бўлгани аниқланди. Аҳоли орасида ўтказилган сўров натижасида ёзувлар 5-6 кун олдин пайдо бўлгани маълум бўлган. Текширув натижасида мазкур ёзувларни қолдирган фуқаролар – 18 ёшли Б.И. ва 21 ёшли И.В.ларнинг шахслари аниқланди.

Қайд этилишича, суҳбат давомида Б.И. март ойида обуна бўлган Telegram каналда иш ҳақида эълон чиққанини маълум қилган. Б.И. номаълум шахс билан телефон орқали боғланиб, ундан ҳақ эвазига уйларнинг деворларида қолдириш керак бўлган ёзув матнини олган. Шундан сўнг Б.И. таниши И.В. билан линолеумдан эълон матнини қирқиб, бўёқ баллончаси ёрдамида уйларнинг деворларида ёзув қолдиришган. Мазкур факт бўйича текширув ишлари давом этмоқда.

скачать dle 12.0



Вернуться назад