Журналистлар 1 ҳафта ичида экологик муаммоларни ёритиш бўйича малака оширади

Журналистлар 1 ҳафта ичида экологик муаммоларни ёритиш бўйича малака оширади

Нукусда 1 ҳафта давомида экологик журналистика йўналишида таркиб яратиш бўйича семинар ва медиатур бўлиб ўтмоқда.

"Ўзбекистон экологик журналистикаси: Мультимедия воситалари ёрдамида қандай қилиб таркиб яратиш мумкин" ва Орол бўйидаги медиа-тур "Орол инқирозининг чақириқлари ва сабоқлари: ОАВ нима қилиши мумкин?" мавзуларида бир ҳафта давомида журналист ва блогерлар учун тадир ташкил этилди.

Замоанвий журналистикани ривожлантириш маркази ва Германиянинг IDEM ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда иштирокчиларга экологик муаммолар мавжуд ҳудудлар ва у ерда яшовчилар ҳаёт тарзини ўрганиш, уни ёритишнинг ўзига хосликлари ҳақида тушунчалар берилмоқда.