Тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайиши кутиляпти

Тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайиши кутиляпти

Сенат Ялпи мажлисида маъқулланган қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6-моддасидаги (транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик) жарима миқдори БҲМнинг 3 бараваридан (735 минг сўм) 2 бараварига (490 минг сўм) қисқармоқда.

Шунингдек, такроран содир этилган нотўғри «парковка» учун ошиб борувчи миқдордаги жарима солиш тартиби ҳам бекор қилинмоқда.

Яъни илгари бир марта жарима қўллангандан кейин 1 йил ичида яна такроран содир этилса 3 млн 675 минг сўмгача жарима солинар эди.

Энди неча марта қоида бузилганидан қатъи назар бир хил - БҲМ 2 баравари (490 минг сўм) миқдорида жарима солинади.

Қонун Президент томонидан имзолангач, эълон қилингач кучга киради.