Пойтахтнинг кўплаб туманлари ҳиндистонликлар ва покистонликлардан тўлиб кетган. Улар ўз мамлакатларида авж олган ковидни тарқатиши мумкинлигидан аҳоли хавотирга тушмоқда

Пойтахтнинг кўплаб туманлари ҳиндистонликлар ва покистонликлардан тўлиб кетган. Улар ўз мамлакатларида авж олган ковидни тарқатиши мумкинлигидан аҳоли хавотирга тушмоқда

Пойтахтнинг айрим туманлари ҳиндистонликлар ва покистонликлардан тўлиб кетганлигини акс шикоятлар ижтмоий тармоқларда тобора кўпаймоқда. Тошкентликларнинг айтишича, бу одамлар ниқоб тақмасдан, ижтимоий масофага ҳам риоя қилмайди.  

"Улар айниқса кечқурунлари кўп бўлади. Буюк Ипак йўли метро бекатидан кечки пайт Салом чойхонасигача юрсангиз, ўзингизни Хиндистонда бўлгандек ҳис қиласиз. Педагогика институти, Аския, Рохат, Ражабий, Чилонзор-2, Ташсельмаш ҳудуди кўчаларида Ҳиндистон фуқаролари ниҳоятда кўп. Деярли барчаси ниқобсиз! Ўзимизда касаллик етиб ортади. Кўпчилик шарҳловчиларнинг айтишича, Тошкентда ковиднинг авж олиши айнан улар билан боғлиқ",- дея ёзмоқда “Истеъмолчи.уз” ҳамжамияти.

Ҳиндистон ва Покистон фуқаролари Тошкентда нима қилмоқда? Фойдаланувчиларнинг айтишича, булар БААга отланган мигрант ишчилардир. Амирликлар бу мамлакатлардаги коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазият туфайли Ҳиндистон ва Покистондан ташриф буюрувчиларга киришга рухсат бермайди. Шунинг учун ҳиндулар Тошкентга келмоқда. Бу ерда улар арзон меҳмонхоналарга жойлашиб, хонадонларни ижарага олади, 14 кунлик карантинда яшайди. Шундан сўнг уларга Ўзбекистондан Амирликларга киришга қўйилади.

"Тегишли ташкилотлар кечқурунлари Тошкент кўчаларида муаллақ юрган бу ниқобсиз хорижликларни қаттиқ назорат остига олиши, уларнинг ПЗР маълумотларни таҳлил қилиши керак, чунки уларнинг ҳаммаси биздан Дубайга учиб кетиш учун таҳлил топширади. Шунингдек, уларга шаҳар бўйлаб юришни тақиқлаш керак. Чунки карантин деганда меҳмонхонада ўтириб, ташқарига чиқмаслик назарда тутилади. Таҳлиллар уларнинг аҳолига реал хавф-хатарлар яратаётганини кўрсатса, чора кўриш керак. Буларнинг барчаси фонида жамоат овқатланиш хизматини 20.00 гача чеклаш кулгили кўринади", - дея қайд этмоқда ҳамжамият.