Sangzor.uz / Самарқандда фоҳишалик учун чақирилган аёл ёқиб юборилди

Самарқандда фоҳишалик учун чақирилган аёл ёқиб юборилди

Самарқанд вилояти Пасдарғом туманида икки йигит жинсий алоқа қилиш мақсадида келган аёлни ёқиб юборди. Бу ҳақда «Zamon.uz» хабар берди.

Қайд этилишича, улар қизларни билан танишиб, учрашишга келишган. Аёллар белгиланган манзилга келгач, танланган жой тўғри келмаслигини айтиб жанжал кўтарган. Шу пайт аёллардан бири 20 ёшли йигитнинг онасини ҳақорат қилган. Бундан жахли чиққан йигит уни пичоқлаган.

Шунингдек, фоҳишалик учун келган аёллардан бири пичоқ билан шеригига санчишга мажбурланган. Улар пичоқланган аёлни ариқ бўйига олиб борган ва кўрпача ва ёстиқларни унинг устига ташлаб, ёқиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суд йиғилишида 20 ёшли судланувчига 19 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлган. Айбланувчининг шериги 17 йилга қамалган.

Аввалроқ Тошкентда Telegram орқали интим хизматларини таклиф қилиб, фоҳишалик билан шуғулланган 14 аёлнинг 6 нафари қамалгани ҳақида хабар берилганди.

скачать dle 12.0
4-07-2022, 11:14
Ортга қайтиш