Жиззахлик йигит Тошкент кўчаларида нега яланғоч юрганини гапириб берди

Жиззахлик йигит Тошкент кўчаларида нега яланғоч юрганини гапириб берди

Ижтимоий тармоқларда бир йигит кўчада яланғоч юргани акс этган видео тарқалди. Бу вазиятга Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий муносабат белдирди.

Аниқланишича, ушбу видеодаги йигит 22 ёшли жиззахлик Ислом Х. бўлиб, 10 август куни тахминан соат 16.30 да Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида кийимсиз юрган.

Шу атрофда хизмат олиб борган ИИВ ходими йигитни кўриб қолиб, ҳудудий бўлинмаларга хабар берган. Воқеа жойига ППХ автоэкипажи ва профилактика инспектори етиб келиб, Исломни Чилонзор тумани ИИО ФМБ 3-сон ИИБга етказишди.

Суҳбат давомида маълум бўлишича, Ислом маст ҳолатдалигида таниши бўлган қиз билан жанжаллашиб қолган. Сўнг ўз кийимларини ечиб, кўчада сайр қилишни бошлаган.


Мазкур факт бўйича унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 моддаси (“Майда безорилик”) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.