МИБ Зоминда орадан 50 кун ўтмай туриб яна бир оилани яраштирди

МИБ Зоминда орадан 50 кун ўтмай туриб яна бир оилани яраштирди

 Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси зиммасига асосий вазифалардан бири этиб, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш белгиланган бўлиб, шунингдек, алимент ундируви ҳамда оилалар ярашувлари борасидаги ишлар тизимли йўлга қўйилган.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 24.08.2020 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор А.Мустафаевдан ундирувчи З.Мустафақулова фойдасига икки нафар вояга етмаган
15.06.2015 йил куни туғилган Ш.Орзибоева ва 17.08.2018 йил куни туғилган Қ.Орзибоев исмли фарзандларининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлиб, мазкур ижро хужжати Мажбурий ижро бюроси Зомин туман бўлими иш юритувига 25.08.2020 йилда келиб тушган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда зарурий тушунчалар берилиши натижасида ижро ҳужжати келиб тушганидан бошлаб орадан 50 кун ўтмай икки тарафнинг келишган ҳолда ўзаро ярашуви эришилди.

 

Мажбурий ижро бюроси

Зомин туман бўлими

бошлиғи ўринбосари                                                              Ж.Ю.Каримов