Фарғонада ниқоб тақмаганларнинг уйига жарима қоғози кела бошлади

Фарғонада ниқоб тақмаганларнинг уйига жарима қоғози кела бошлади

Жорий йилнинг 17 октябридан республикамизда биринчи бўлиб Фарғонада жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилмай, ниқобсиз ҳаракатланган фуқароларни видеофотофиксация воситалари орқали аниқлаш амалиётини йўлга қўйилди.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилишича, 17 октябрь куни ниқобли тартибга амал қилмаган 156 нафар ана шундай шахсларнинг фото-видео суратлари олиниб тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Фотосуратга олинган ниқобсиз фуқароларнинг шахси махсус базада аниқланиб, ИИО ва Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилади.

Ушбу баённомани эса, фуқаронинг яшаш хонадонига почта орқали юборилади.