Мурожаатга муносабат

Мурожаатга муносабат

Жорий йилнинг ноябрь ойида ижтимоий тармоқларда электр энергияси узилишлари тўғрисида мурожаатлар эълон қилинмоқда. 

Жумладан, юртимизда кунларнинг совуб кетиши оқибатида электр энергияси истеъмоли ошиши, хонадонларни иситиш учун электр иситиш ускуналаридан фойдаланиш ҳолатлари ҳам кўпайиб бормоқда. Электр энергияси таъминотига бўлган эҳтиёж сезиларни даражада ошишини ҳаммамиз яхши биламиз... 

Электр энергияси узилишларининг сабаблари нимада ва бу йўналишда қандай ишлар қилинмоқда? 

Энергетика вазирлигининг мониторинг маълумотларига кўра, 2020 йилда электр энергиясидаги узилишлар сони ва давомийлиги 2019 йилга нисбатан икки баравар камайган.

Электр таъминоти барқарорлигига таъсир қилувчи асосий омиллардан бири – бу мавжуд электр станциялари ва электр тармоқларини модернизация қилишдир. Ушбу йўналишда мунтазам ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда мавжуд электр станцияларининг жорий қуввати мамлакат аҳолиси ва иқтисодиётига, жумладан, куз-қиш даврида электр энергиясига бўлган талабни тўлиқ қондириш имконини беради. Хусусан, истеъмолнинг энг юқори юклама пайтида, айниқса совуқ мавсумда содир бўладиган электр энергиясидаги узилишларга келсак, эскирган электр станциялари билан боғлиқ ҳолат.

Ҳозирги кунда фойдаланилаётган энергоқурилмаларнинг 50 фоизигача 30-40 йил давомида фаолият кўрсатади. Уларнинг жисмонан ва маънан эскириши ушбу энергоблокларнинг ишдан чиқишига олиб келади, бу эса электр станцияларининг айрим энергоблокларида узилишлар юз беришига олиб келади. Одатда уларни таъмирлаш учун 3-5 соат вақт кетади. Ушбу ҳолатлар қисқа муддатли электр узилишларининг сабаблари ҳисобланади.

Шу билан бирга, аварияга қарши автоматиканинг ишлаши орқали тизимда катта аварияларнинг олдини олиш учун бундай узилишлар амалга оширилиши мумкин. 

Юзага келган ноқулайликлар учун Жиззах вилояти бўйича истеъмолчилардан узр сўраймиз. 

Айни пайтда мамлакатлар электр станцияларининг маънан ва жисмонан эскирган ҳолати билан боғлиқ муаммоларга дуч келинганда Президентимизнинг изчил олиб бораётган минтақавий сиёсати туфайли электр энергетика тизимларининг интеграциялашуви максимал даражада бўлиб, энергия таъминотининг барқарор етказилишига хизмат қилмоқда.

Электр станциялари ва электр тармоқларини модернизация қилиш бўйича ишлар ҳар куни давом эттирилмоқда, электр таъминотидаги узилишлар сони ва давомийлиги бўйича алоҳида мониторинг ўрнатилган, бу эса электр таъминотидаги муаммоли жойларни топишга ва уларни бартараф қилишга имкон беради. Тизимда нафақат модернизация ишлари, балки электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ҳамда ўсиб бораётган мамлакатимиз аҳолиси ва иқтисодий қудратини ҳисобга олган ҳолда энергия истеъмолининг тобора ортиб боришини талаб этадиган қувватларни ошириб бориш устувор вазифалардан ҳисобланади.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати