Тошкентдаги бозор яқинида жасад топилди

Тошкентдаги бозор яқинида жасад топилди

Кеча, 7 январь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган «Чилонзор буюм савдоси комплекси»га қарашли «Дўстлик» бозори автотураргоҳи ёнидан эркак кишининг жасади топилган.

Бош прокуратураси матбуот хизмати маълум қилишича, топилган жасад Сирдарё вилояти Сирдарё туманида истиқомат қилувчи, 1977 йилда туғилган Ғ.Э. экани маълум бўлган.

Унинг ўлимига юрак чап қоринча миокард инфаркти, юрак ёрилиши, юрак тампонадаси сабаб бўлган.

Сирдарёлик эркакнинг нима сабабдан ушбу ҳудудда бўлгани маълум эмас.