» » Жиззахда ўтган ҳашарда давлат хизматлари бошқармаси, шаҳар ва туманлар марказлар ходимлари фаоллик кўрсатдилар

Жиззахда ўтган ҳашарда давлат хизматлари бошқармаси, шаҳар ва туманлар марказлар ходимлари фаоллик кўрсатдилар

Ҳашар – халқимизнинг азалий анъаналаридан бўлиб, умумжамоавий масалаларни ҳал қилиш, яъни, маҳалла-кўй, яшаш ва иш жойимиз озодалигини таъминлаш, қолаверса қариялар, ёрдамга муҳтожлар, беморларнинг ҳолидан хабар олиб туриш каби хайрли эзгу амалларни ўзида ифода этади. Бу галги умумхалқ ҳашарининг гашти, файзи ўзгача. Зеро, халқимиз Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида умумхалқ хайрия ҳашарида иштирок этмоқда.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, қишлоқлар, маҳаллалар, ташкилот ва муассасаларда ҳашар кўтаринки руҳда ўтмоқда. Вилоят адлия ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси жамоаси ҳам эрта тонгдан ҳамжиҳатликда ободончилик ишларига киришди.

 

 

 

 

 

 

 

Ҳашар кунида Адлия бошқармаси биноси ва унга туташ ҳудудлардаги майдонларни ободонлаштириш ва тозалаш, дарахтларни оқлаш ва уларга шакл бериш ишлари амалга оширилди.

– Умумхалқ хайрия ҳашари аҳиллик, ҳамжиҳатлик билан ўтмоқда, – дейди ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бобур Назаров.– Ҳашар доирасида бошқармамиз атрофи бегона ўт ва турли чиқиндиларда тозаланмоқда. Дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилмоқда. Биз ҳам ҳукуматимиз қарорига асосан ўтказилаётган ушбу ҳашарда фаоллик кўрсатиб, мамлакатимиз, шаҳримиз ободончилигига ўз ҳиссамизни қўшаётганлигимиздан мамнунмиз. Касбдошлар билан ҳашарни кўнгилдагидек ўтказиб, мустақиллик байрамини муносиб кутиб олмоқчимиз.

Давлат хизматлари агентлиги

Жиззах вилояти бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:11
2021 йилда газ ва электр энергияси истеъмоли учун тарифлар оширилмайди
15:52
Фориш тумани: туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажрим статистикаси
15:50
Бахмал туманидаги Ахборот-кутубхона маркази очилиш маросидаги ҳолат юзасидан мутасиддаларга чора кўрилади
15:07
«Sharqona lotto»да «Jackpot» суммаси 1 миллиард 260 миллион сўмдан ошди
15:06
Илон Маск жаҳоннинг иккинчи энг бой кишисига айланди
15:03
Тошкентда автобус ёниб кетди
15:02
Электрни асоссиз узган раҳбарлар иши судга чиқарилди
14:58
«Associated Press»: коронавирус сабаб Европа осмони «мусаффолашди»
14:57
Жиззахда кекса аёл 19 метр чуқурликдаги қудуққа тушиб кетди
15:52
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги манзили меҳрибонлик уйи, IT Park филиали ва балиқ етиштиришда Жиззах тажрибаси қандайлигига қаратилди
12:51
Aндижонда ўқувчиларни қалин кийимларсиз совуққа олиб чиққан раҳбарлар ишдан олинди
10:11
Самарқандда савдо марказида хотини ва унинг жазманини пичоқлаган эркакка жиноят иши қўзғатилди
09:11
Етти кишининг азасига сабаб бўлган тўй
09:10
Дунёдаги энг ишончли автомобиллар аниқланди: Осиё етакчи
09:09
Кун сурати: Яккабоғда электр йўқлигидан минглаб товуқлар нобуд бўлди
09:06
Бола қулоқсиз бўлса, нима қилиш керак?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР