» » Жиззахда 3 нафар аёлни фоҳишалик қилиш учун Туркияга жўнатаётган 21 ёшли йигит қўлга олинди

Жиззахда 3 нафар аёлни фоҳишалик қилиш учун Туркияга жўнатаётган 21 ёшли йигит қўлга олинди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Жиззах вилояти Дўстлик туманида аёлларни фоҳишалик қилиш учун Туркияга юбораётган шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда Тергов департаменти.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 26 февраль куни 21 ёшли У.А., 18 ёшли Г.Б. ва 30 ёшли И.Б. (барчаси аёл) вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган.

Аризада улар А. исмли шахс уларни Туркия давлатига ҳақ эвазига фоҳишалик билан шуғулланиб, бир йилда уй, автомашина олишлари мумкинлигига қизиқтирганини айтган.

Қайд этилишича, А. исмли шахс аёлларга ўзининг ҳисобидан авиачипталарни сотиб олиб, уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти орқали юбориш мақсадида йўловчи таксида олиб кетаётган вақтида Дўстлик тумани «Манас» ЙҲХБ масканида ушланган.

Текширув давомида унинг ёнидан ушбу фуқароларга тегишли хорижга чиқиш паспортлари, авиачипта ҳамда COVID-19 тиббий маълумотномалари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни 21 ёшли А.Б. содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Дўстлик тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан А.Б.га нисбатан Жиноят кодекснинг 135-моддаси 2-қисми «б» банди (икки ёки ундан ортиқ шахсни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда А.Б. муқаддам ушбу турдаги жиноятларни содир қилиб, фуқароларни чет элга шаҳвоний ниятларда юборган ҳолатлари бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:20
Олий Мажлиси қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ишчи гуруҳи билан Жиззах вилоятида бўлди
10:38
Маҳалла олий таълим кўмагида “маданият ўчоғига” айланади
15:32
Жиззахда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини муҳокамаси ўтказилди
11:46
Бугун яшанг, эртага эмас
10:16
Журналистлар 1 ҳафта ичида экологик муаммоларни ёритиш бўйича малака оширади
08:52
Сурхондарёда ҳамширанинг хатоси сабаб 7 синф қиз фалаж бўлиб қолди
08:50
Расул Кушербаев: "Жияним очиқ чуқурчасига тушиб кетиб, ифлос сувдан вафот этган"
08:46
ЕЧЛ. «Реал» ва «Манчестер Сити» яримфиналда, «Ливерпуль» мусобақа билан хайрлашди
08:43
Номаҳрамлар билан СМС орқали гаплашиш
08:42
Ислом Каримовнинг невараси россиялик блогер Амиран Сардаровга турмушга чиқди (видео)
22:37
Бугун ЕЧЛнинг навбатдаги ярим финалчилари номи аниқланади
22:36
“Ювентус”: Роналду ўрнига келадиган юлдуз номи маълум бўлди
22:35
Шифокорлар коронавирусда ўлим хавфини уч баравар оширадиган омилни аниқлашди
22:33
ОЧЛ-2021. Машарипов дастлабки 2 турни ўтказиб юборади
22:31
Йўлда қуш фожиага сабаб бўлди
22:29
Пойтахтимиз Ўзбекистон пойтахтига ўхшасин-да!
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР