Зафаробод тумани ҳокими "Чимқўрғон"ни ободонлаштириш учун қишлоқга кўчиб ўтди

Зафаробод тумани ҳокими "Чимқўрғон"ни ободонлаштириш учун қишлоқга кўчиб ўтди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги ташаббуси, бунда мутассади ва раҳбарларнинг маҳаллаларга шахсан ташриф буюриб маҳаллалардаги муаммо ва ечимини кутаётган масалаларнинг иложи борчи тезроқ бартараф бўлишига мустаҳкам ва ишончли замин бўлиши шубҳасиз.
Шу маънода, Зафаробод туман ҳокими Н.Раджапов хам туманнинг бироз эътибордан четда ва ижтимоий-иқтисодий аҳволи бир мунча оғир бўлган "Чимқўрғон" қишлоқ фуқаролар йиғинида "Обод қишлоқ" дастури доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларига бош-қош бўлиш мақсадида яшаш жойи ташкил қилиб, кўчиб ўтди.

Ҳудудни ободонлаштириш ишларида қолган учала сектор раҳбарларининг хизматлари беқиёс бўлмоқда.
Шунингдек, "Обод қишлоқ" дастури доирасида ҳудуд аҳолиси муаммоларини хал этиш, уларни тадбиркорликка жалб этиб бандлигини таъминлаш мақсадида сектор раҳбарлари ташкил этилган штаб уйларида аҳолини қабул қилишмоқда.

Зафаробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати