Жиззахда ногиронлиги бор ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабар олинди (видео)

Жиззахда ногиронлиги бор ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабар олинди (видео)

Жиззах вилоят ҳокимлиги ва Қизил ярим ой жамияти вилоят ташкилоти ҳамкорлигида “Ҳар кунимиз бўлсин Наврўз!” шиори остида вилоятдаги ногиронлиги бор ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабар олиниб, уларга санитар-гигиена тўпламлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва байрам совғалари берилди.

Хусусан, вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Латибжон Ахмаджонов ногиронлиги бор ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бориб уларнинг холидан хабар олди.

               

Шунингдек, тадбир давомида кўнгиллилардан (волонтёр) иборат ёшлар жамоаси ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар яшаш манзилида дарахтларга шакл бериш, оқлаш ишлари, ерга ишлов бериш, кўчат экиш ва бошқа ижтимоий ёрдамлар кўрсатишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати