Жиззахда “Миллий анъана ва қадриятлар, миллий либослар” фестивали ўтказилди

Жиззахда “Миллий анъана ва қадриятлар, миллий либослар” фестивали ўтказилди

Ўрда боғида ташкил этилган “Миллий анъана ва қадриятлар, миллий либослар” фестивали ўтказилди.
Фестивалда Миллий анъана ва қадриятларни намойиш этувчи концерт дастури, 13 та ҳудуднинг анъана ва қадриятларидан келиб чиқиб кўргазмалари ташкил этилди. Шунингдек, миллий либослар кўргазмаси ва подиуми, миллий таомлар фестивали, миллий ўйинлар, расмлар чизиш танлови, болалар спорт мусобақаси 12 ёшгача болалар велопойгаси ташкил этилди.

Тадбирда ҳар бир туман ўзининг қадимий миллий либослари ҳамда қадриятларини мужассам этувчи кўргазмалари билан иштирок этишди.

Фестивалда ҳар бир йўналиш бўйича Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ҳамда ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, ҳар бир йўналиш бўйича ўз ҳудудининг ҳақиқий анъанасини, миллий таомини ҳамда либосларини кўрсата олган ҳудуд иштирокчилари эсдалик совғалари билан тақдирланди.