“Жиззах пластмасса” акциядорлик жамиятида пресс-тур ўтказилди (видео)

“Жиззах пластмасса” акциядорлик жамиятида пресс-тур ўтказилди (видео)

“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда уларга туташ ҳудудларда “Атроф-муҳит ҳимоясига барчамиз масъулмиз!” шиори остида кўкаламзорлаштириш лойиҳасини юқори савияда ўтказиш мақсадида жорий йилнинг март ойи “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида “Кўкаламзорлаштириш ойлиги” деб эълон қилинди.

               

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад корхона-ташкилотлар жойлашган ҳудуд экологик ҳолатини янада яхшилашга кўмаклашиш ҳамда атроф-муҳитни манзарали дарахтлар билан бойитиш ҳисобланади.

Лойиҳа доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги тармоқ корхона ва ташкилотлар томонидан дарахт ва манзарали кўчатлар экиш белгиланган. 2020 йил “Кўкаламзорлаштириш ойлиги” давомида биринчи марта ўтказилган лойиҳа доирасида жамият тизимидаги корхона-ташкилотлар томонидан 62500 дона манзарали дарахтлар, 1200га яқин мевали дарахтлар ва 81000 дан ортиқ манзарали кўчатлар ҳамда гуллар экилди.

Навбатдаги кўчат экиш тадбири бугун 26 март куни “Жиззах пластмасса” АЖда ўтказилди. Лойиҳа давомида корхона томонидан 550 дона дарахт ва 600га яқин манзарали кўчатлар ҳамда гуллар экилди.

Тадбирда корхона тизимида фаолият юритаётган ходимлар, ёшлар, “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти ва масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситаси вакиллари ва блогерлар иштирок этди.

Пресс-тур тарзида ташкил этилган тадбирда журналистлар “Жиззах пластмасса”  АЖ корхонаси фаолияти билан танишишди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter