Жиззахлик хорижда ишлаш истаги бўлган фуқаролар диққатига!

Жиззахлик хорижда ишлаш истаги бўлган фуқаролар диққатига!

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Жиззах шаҳридаги Жиззах қурилиш ва архитектура (собиқ Қалия коллежи) коллежида Россия Федерациясииш берувчилари буюртмалари асосида қурилиш соҳаси бўйича қуйидаги;

  1. Ғишт терувчи (ғишт териш ишлари)
  2. Электропайвандчи (электрогаз пайвандлаш ишлари)
  3. Дурадгор (дурадгорлик ва пол ётқизиш)
  4. Буёқчи-безакчи (қурилиш пардозлаш ишлари)
  5. Сантехника ишлари устаси (сантехника жиҳозларини монтаж қилиш ишлари)
  6. Стропалчи (кўтарма кран бошқарувчисининг ёрдамчиси)
  7. Гипсокартон мотажчиси (гипсокартон монтаж қилиш ишлари) бўйича касбларга
  8. Рус тилини ўрганиш бўйича ўқитиш ташкил этилади.

Ўқув курсларини тамомланган фуқароларга сертификат берилади ва Россия Федерациясииш берувчилари томонидан ўтказиладиган танлов асосида тартибли равишга ишга юборилади.

Юқорида кўрсатилган касбларга қайта ўқиш истаги бўлган фуқароларТашқи миграция масалалари агентлигининг Жиззах вилоят филиалига (372) 226-91-97 ва 226-91-87 ҳамда вилоят бандлик бошқармасига (372) 226-91-45 рақамли телефонлари орқали мурожаат этишлари мумкин. 

Ташкилий қўмита