Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг йигирма учинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг йигирма учинчи сессияси ўтказилди

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма учинчи  сессияси ўтказилди.
Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди.

Дастлаб сессияда, Жиззах вилоятида экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик муаммоларни бартараф этиш, биохилма-хилликни сақлаш, алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни сақлаш, ер, сув ва ер ости бойликларидан фойдаланишни тартибга солиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, қаттиқ ва маиший ҳамда бошқа турдаги чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш, экологик меъёрларни таъминлаш бўйича 2019-2022 йилларга мўлжалланган ишларини вилоятда бажарилиши муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, вилоятда мактабгача таълим тизимининг бугунги кун ҳолати, унинг сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижаларини муҳокамаси ва “Ҳудудгаз Жиззах” МЧЖ раҳбарининг “Табиий газ назорати ва хисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ахборотлари тингланди.

Сессияда вилоятдаги ички хўжалик йўллари ва кўприкларни таъмирлаш ишлари бўйича 2021 йил учун манзилли рўйхатларини тасдиқлаш, 2022 йилда бюджет тизимининг бюджет маблағлари ҳисобидан қурилиши, реконструкция ва модернизация қилиниши режалаштирилган қозонхоналар бўйича манзилли дастури бўйича ва вилоят аҳолисини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 2021 йилда амалга ошириладиган ишларнинг манзилли дастури тўғрисида ҳамда вилоят маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш каби масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, сессияда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев  жорий йилда шаҳар ва туманлардаги 244 та қишлоқ ва 31 та маҳалланинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича Республика бюджетидан ажратилган жами 1 триллион 126,4 млрд сўмлик ишлар олиб борилиши режалаштирилаётганлигини айтиб ўтди.
Жумладан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида қишлоқ ва маҳаллаларнинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларни ободонлаштириш учун 24 та қишлоқ ва 2 та маҳаллалар танлаб олиниб, улардаги 29 322 та хонадонларда яшовчи 146 800 нафардан ориқ аҳолига қулай шарт-шароитлар яратилиши кўзда тутилган.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма учинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати