Куёвбошида чироқ нима учун кўп ўчишига ойдинлик киритилди

Куёвбошида чироқ нима учун кўп ўчишига ойдинлик киритилди

Жорий йилнинг март ойида ижтимоий тармоқда қуйидаги мазмундаги мурожаат эълон қилинган.
«Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Куёвбоши қишлоғининг тепа тарафида чироқ соатлаб ўчмоқда. Энг қизиғи, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раиси Улуғбек Мустафоев шу қишлоқда туғилган! Раиснинг отаси яшайдиган қишлоқнинг пастки тарафида чироқ умуман ўчмайди. Ҳурматли раис, илтимос, қишлоқнинг тепа тарафида ҳам чироқ ўчирилмасин! Газ йўқ, ҳеч бўлмаса чироқ ёниб турсин...»
Ушбу мурожаат «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг масъул ходимлари ҳамда мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.
Қуйидагича муносабат билдирамиз.
Электр энергияси узилишларининг сабаблари нимада?

Асосан бу электр тармоғига турли техник ва иқлим шароитлари билан боғлиқ таъсирлар. Масалан:
- тармоқ симларига дарахт шохларининг тегиши (ёки сим арқонлари);
- қурилиш ишларида йўл қўйиладиган эҳтиёткорсизлик туфайли таъсир;
- кучли шамол ва ёмғирлар таъсирида;
- электр ускуна ва жиҳозларнинг носозлиги ёки трансформаторга мўлжалдан ортиқ хонадонларнинг уланиши оқибатида келиб чиқадиган носозликлар.

Дарҳақиқат, ноқулай об-ҳаво (ёмғир, шамоллар) оқибатида Шароф Рашидов туманининг баъзи ҳудудларида вужудга келган авариявий ҳолатларни баратараф этиш учун, таъмирлаш-тиклаш ишларини хавфсизлик техникаси талабларига мувофиқ туман электр таъминоти корхонасининг тезкор чақирув бригадаси томонидан бажариш мақсадида истеъмолчилар тармоқдан вақтинча ажратилган ҳамда ишлар якунига етгач ҳудуддаги тармоққа қайта кучланиш берилган.
Хабарда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раисининг яқин қариндошлари яшайдиган Куёвбоши қишлоғининг пастки тарафида чироқ умуман ўчмайди деган важлар ҳақиқиқатдан йироқ бўлиб, мазкур ҳудуд ва қишлоқнинг тепа тарафини бир қисми 35/10 кВли «Янги ҳаёт» нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли «Куёвбоши» ҳаво тармоғи орқали электр энергияси билан таъминланади. Қишлоқнинг тепа тарафини бир қисми 110/10 кВли «Гандумтош» нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли «Гандумтош» ҳаво тармоғи орқали электр энергияси билан таъминланади.
Шу сабабли таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилаётган ҳудуд тармоқдан вақтинча ажратилишини маълум қиламиз.
Шу билан бирга, аварияга қарши автоматиканинг ишлаши орқали тизимда катта аварияларнинг олдини олиш учун бундай узилишлар амалга оширилиши мумкин.
Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати