Тилга эътибор-элга эътибор

Тилга эътибор-элга эътибор

Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир.
Ўтмишда ўлкамизни босиб олган турли ёвуз кучлар бизни авволо ўз тилимиздан, тарихимиз ва манадиятимиздан, дину диёнатимиздан жудо қилишга қайта-қайта уриндилар. Улар эл-юртимиз бошига қандай азоб-уқубатлар, қулфат ва мусибатлар солгани тарихдан яхши маълум.
Аммо жасур ва матонатли халқимиз ҳар қандай оғир синовларда ҳам ўз озодлиги ва истиқлоли учун мардона курашди. Ҳар қандай зулм ва зўравонликларга қарамасдан, ўз она тилини-миллий ғурурини сақлаб қолди.
Бу борада авволо,1989 йил 21 октябрь санасини - “Давлат тили ҳақида” ги қонун қабул қилинган кунни эслашимиз ўринлидир.
Бу муҳим ҳужжатнинг қабул қилинишида фидоий ва ватанпарвар зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг қатъий шижоати ҳамда Биринчи Президентимиз муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг сиёсий иродаси катта ўрин тутади.
Ўзбек тили давлат тили сифатида халқимизни бирлаштирадиган, жамиятимизни улуғ мақсадлар сари сафарбар этадиган қудратли куч бўлиб майдонга чиқди. Айни бу вақтда у Ўзбекистон давлат мустақиллиги сари қўйилган биринчи қадам эди.
Ҳозирги кунда ўзбек тили давлат тили сифатида сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий - ижтимоий, маънавий-маърифий ҳаётимизда фаол қўлланмоқда.
Бу ҳақда гапирганда солиқ органларида она тилимизда фаолият юритаётган ҳар бир хатга эътибор қаратилади. Давлат солиқ идораларида солиқ тўловчилар, ташикилотлар билан ёзишмалар, ички идоравий ҳужжатларни тайёрлашга юксак савия ва касбий интизом билан ёндошиш зарурлиги талаб этилади. Хусусан, солиқ тўловчиларга юбориладиган хат ва хабарларни айнан давлат тилида ёзиш, ўзбек тили имло қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда хато ва камчиликларга ўрин қолдирмаган ҳолда амалга оширилишига алоҳида эътибор берилмоқда.
Шароф Рашидов туман давлат солиқ инспекциясида она тилимиз ва миллий адабиётимизни улуғлаш, унинг бой хазинаси, таровати ва нафосатини ёш ходимларга етказиш мақсадида вилоятимизда атоқли шоир ва адиблар иштирокида ўзбек тили нуфизини оширишга қаратилган “Тилга эътибор-элга эътибор” деб номланган маънавий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.


Диёра Раҳматова - Шароф Рашидов ДСИ ташкилий ишларни назорат
қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими давлат солиқ бош инспектори