Жиззахда табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими бўйича матбуот анжумани ўтказилди (видео)

Жиззахда табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими бўйича матбуот анжумани ўтказилди (видео)

Анжуманда “Hududgaz Jizzax” газ таъминоти филиали раҳбарияти ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Жиззахда барча тоифадаги истеъмолчилар учун табиий газни бошқариш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда.

           

Жумладан, 2020-2021 йилларда вилоят бўйича аҳоли хонадонларига жами 143 минг 825 дона замонавий электрон газ ҳисоблагичларини ўрнатиш режалаштирилган.

Жорий йилнинг шу кунига қадар 21 минг 522 та аҳоли хонадонларига замонавий электрон газ ҳисоблагичлари ўрнатилди. Электрон ўлчов тугуни батареясининг фойдаланиш муддати белгиланган шартларда камида 8 йилни ташкил этади.

Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари аҳоли томонидан тушган ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати