Жиззахда “Карьера куни - 2021” меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Жиззахда “Карьера куни - 2021” меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлиги, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ҳамда Жиззах политехника институти билан ҳамкорликда институт битирувчилари билан иш берувчилар иштирокида “Карьера куни - 2021” меҳнат ярмаркаси тадбири ташкил этилди.

Жорий йилда институтни 20 та бакалавр, 8 та магистратура мутахассисликлари таълим йўналишлари бўйича жами 1243 нафар битирувчилар тугатмоқда.

2020-2021 ўқув йилида институтдаги мавжуд 7 та факультетда жумладан, Транспорт факультетида 151 нафар, Архитектура ва қурилиш факультетида 190 нафар, Қурилиш материаллари мухандислиги факультетида 89 нафар, Саноат технологиялари факультетида 179 нафар, Кимёвий технология факультетида 115 нафар, Энергетика ва радиоэлектроника факультетида 219 нафар, Сервис факультетида 230 нафар битирувчилар тамомлайди.

Меҳнат ярмармасида давлат фуқаролик хизмати тизимига кирувчи 20 га яқин ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари, Жиззах эркин иқтисодий зонаси ва унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар ҳамда 60 га яқин ишлаб чиқарувчи ҳамда алоқа корхонлар иштирок этишди.

Хусусан, Жиззах аккумлятор заводи, вилоят ягона буюртмачи “Инжиниринг” компанияси, вилоят худудий электр тармоқлари АЖ, Жиззахавтойўл худудий йўллардан фойдаланиш корхонаси ва унинг бўлинмалари, Жиззах синов ва сертификатлаштириш маркази Давлат корхонаси, Жиззах пахта саноат ҳудудий филиали МЧЖ, Жиззах Дон махсулотлари АЖ, Ўзтрансгаз АЖ Жиззах вилояти бўйича филиали, Жиззах вилоят Сувоқова давлат унитар корхонаси, вилоят Иссиқлик манбаи ДУК корхонлари шулар жумласидан.

Ташкил этилган тадбирдан кўзланган мақсад институт битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларнинг келгусидаги иш ўринларини аниқлаш ҳамда битирувчилар учун ишга жойлашиш имкониятларини яратиш, корхона ва ташкилотлардаги мавжуд ва янгидан яратилаётган иш ўринлари билан танишиштиришдан иборат бўлди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати