Фориш туманининг олис аҳоли яшаш манзилидаги алоқа операторига доир муаммо бартараф этилди

Фориш туманининг олис аҳоли яшаш манзилидаги алоқа операторига доир муаммо бартараф этилди

"Beeline" савдо белгиси остида фаолият юритувчи "Unitel" МЧЖ ўз тармоғини модернизация қилиш, такомиллаштириш ва кенгайтириш устида мунтазам иш олиб боради.

Жумладан, компания томонидан Фориш туманининг олис аҳоли яшаш манзилларининг бирида - "Учма" МФЙ, Илонли қишлогида 2021 йил феврал ойда янги 2G тармоғида ишлайдиган база станцияси ишга туширилди.

Компаниянинг 2021 йилда тармоқни модернизация қилиш дастурида Илонли қишлогидаги мазкур база станциясига қўшимча 3G ускуналарини ўрнатиш ва жорий йил апрел ойида ишга тушириш режалаштирилган.

Kun.uz ахборот портали Жиззах вилояти расмий каналида тезкор интернет масаласидаги мурожаат жойлаштирилган кунда юқорида тилга олинган 3G ускуналарини компания мухандислари томонидан Илонли қишлоғидаги база станциясига ўрнатиш ишлари тугатилган бўлиб, жорий йил 9 апрел санасида "Beeline" компаниясининг Илонли кишлоғидаги абонентлари (3G) интернет хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилганлиги маълум қилинади.

"Beeline" компанияси маъмуряти