Жиззахда адлия тизимида ишловчи 9 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди

Жиззахда адлия тизимида ишловчи 9 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди

Адлия вазирлиги томонидан адлия органлари ва муассасаларида 2-3 йилда бир маротаба комплекс текширишлар амалга оширилади, тизим ташкилотлари иш фаолияти ўрганилиб, таҳлил қилинади ҳамда унинг натижаси муҳокама қилиниб, келгусидаги иш фаолиятни самарали ташкил қилиш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимида ўтказилган текширишлар биринчи маротаба янгича ёндашиш асосида масофадан туриб онлайн амалга оширилди.

Бунда қуйидагилар:

текширишларда шаффофлик ва ҳолисликни таъминлаш,

коррупциявий хавфларни камайтириш,

сафар харажатлари учун бюджет маблағларини иқтисод қилиш;

ортиқча оворагарчиликларни олдини олиш мақсад қилиб олинди.

Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, текшириш якунлари 2021 йил 12 апрель куни онлайн тарзда ўтказилган Жиззах вилоят адлия бошқармаси ҳайъат йиғилишида муҳокама қилинди. Мазкур ҳайъат йиғилишида вазирлик раҳбарияти, текшириш бўйича ишчи гуруҳ вакиллари, вилоят адлия бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) адлия бўлимлари, Давлат нотариал идоралари ходимлари иштирок этди.

Ҳайъат йиғилиши якунлари бўйича 9 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди.

Шу билан бирга, текшириш якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва уларни такрорланмаслик бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.