» » Жиззахда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини муҳокамаси ўтказилди

Жиззахда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини муҳокамаси ўтказилди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Бугун Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини муҳокамаси” бўйича  давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати,  Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти, сенаторлар, Жиззах вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари вакиллари, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, хусусий сектор ва мустақил экспертлар, шунингдек бошқа бир қатор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Давра суҳбатида иштирокчилар маҳаллий ижроия ва вакиллик органлари фаолиятида бир қатор тизимли муаммоларнинг ҳал этилиши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқий нормаларнинг такомиллаштирилиши юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Давра суҳбатини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати вакили кириш мамлакатимизда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг функцияларини оптималлаштириш, бошқарувга замонавий моделларни жорий этиш, аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал қилишда ижро ва вакиллик органлари ўртасидаги ҳамкорликни такомиллаштириш лозимлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари Фурқат Жўрақулов ўз нутқида мамлакат раҳбари томонидан вилоят ҳокимликларига катта ваколатлар берилаётганлиги ва ўз навбатида, катта вазифалар ҳам белгилаб берилганлигини таъкидлади.

БМТТД лоийҳасининг дастур координатори Ғайрат Сатвалдиев маҳаллий ижроия ҳокимияти ва вакиллик органлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга оид янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда БМТТД лойиҳалари томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида гапирди.

Тадбир давомида ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган тақдимот ва маърузалар эшитилди. Хусусан, ишчи гуруҳ аъзолари “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ижрочи директори Тўлқин Турсунов ва  Адлия вазирлиги ҳузуридаги ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бўлим бошлиғи Назарали Норбаевлар томонидан  маҳаллий ижро ва вакиллик органлари фаолиятининг бугунги кундаги мавжуд муаммолари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ҳукумат қарорларида маҳаллий давлат ҳокимиятига қўйилаётган вазифалар, маҳаллий ижро ва вакиллик органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича Европа Иттифоқи ва бошқа илғор хорижий давлатлар қонунчилик тажрибаси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонун лойиҳасининг асосий йўналишлари бўйича тақдимотлар ўтказилди. Шунингдек, турли қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш борасида қатор таклиф ва тавсиялар муҳокама учун тақдим этилди.

Давра суҳбати сўнгида тақдимот бўйича қизғин муҳокамалар ва савол-жавоблар бўлди. Ишчи гуруҳи аъзолари қатнашчилар саволларига ҳар томонлама жавоб бердилар, муҳокама натижасида маъқул деб топилган тавсияларни қонун лойиҳасини такомиллаштришда фойдаланилишини таъкидладилар.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:47
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди
22:26
Ғаллаоролда ногиронлиги бўлган ёшларга хомийлар қандай ёрдам кўрсатди?
17:54
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси тизимидаги ёшларнинг муаммолари ўрганилди (видео)
17:49
Гандболчи ёшлар 4-сектор раҳбари соврини учун беллашдилар
17:23
BMB Trade Group ва «Сўғдиёна» ПФК ўртасида ҳомийлик тўғрисидаги битим имзоланди (Фото)
17:05
Жиззахда 6000 дан ошиқ яширилган иш ўринлари ошкор бўлди
16:15
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори кўпчилик томонидан тушаётган саволга жавоб берди (видео)
14:51
Зоминда "Обод қишлоқ" дастури доирасида қандай ишлар амалга оширилди?
13:11
4-сектор сайёр қабул: мурожаатлар ечими биргаликда изланди
10:57
Дўстлик туман Давлат хизматлари маркази фуқаролар дуч келаётган муаммоларни аниқлади. Улардан бири - ЭРИ калитини олиш
10:54
2021 йилнинг биринчи чорагидаги Жиззах вилоятининг статистик кўрсатгичлари маълум қилинди (видео)
09:33
Одил Аҳмедов терма жамоамизнинг ЖЧ саралаш ўйинларига қадар тиклана оладими?
09:31
Озодбек Назарбеков вазирликдан бўшаганидан сўнг нима иш қилишини айтди
09:30
Уйини ўғри уриб кетди деб ўйлаган аёлнинг хонадонини аслида ити вайрон қилгани маълум бўлди
09:29
Отабек Сатторий 6 йил-у 6 ой муддатга «кесилди»
09:28
Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити куни белгиланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР