» » 2021 йилнинг 3 ойи мобайнида вилоят ҳудудида болалар билан боғлиқ қанча транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги очиқланди (видео)

2021 йилнинг 3 ойи мобайнида вилоят ҳудудида болалар билан боғлиқ қанча транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги очиқланди (видео)

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига, жумладан, йўл – транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, давлат ташкилотлари, корхоналар, меҳнат жамоалари, ҳайдовчилар, пиёдалар ва болалар ўртасида профилактик тадбирларни олиб бориш, транспорт воситаларининг техник ҳолатини, йўлларнинг аҳволини яхшилаш ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш борасида кенг кўламли амалга оширилаётган ижобий ишларга қарамасдан вилоятимиз ҳудудида болалар билан боғлиқ содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисалари салмоғи ҳамон юқорилигича қолмоқда. 

Жорий йилнинг ўтган 3 ойи мобайнида вилоятимиз ҳудудида болалар билан боғлиқ 16 та йўл – транспорт ҳодисалари содир этилган бўлиб, уларда 14 нафар болалар турли даражада тан-жароҳатлари олишган бўлса, 2 нафар бола бу ҳаётдан бевақт кўз юмган.Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ташкил этилган брифингда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори Эркин Очилов малумот бериб ўтди.

           

Биргина, жорий апрель ойининг шу кунига қадар вилоятимиз ҳудудида болалар иштирокида 7 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган бўлиб, шундан 5 нафар болалар турли даражада тан жароҳатлари олишган бўлса, 2 нафар болалар бу ҳаётган бевақт кўз юмишган.

Вилоятимиз ҳудудидаги мавжуд маҳаллаларда ва умумий ўрта таълим муассасаларида тарғибот ишларининг етарли бўлмаганлиги сабабли ўтган йилнинг 3 ойига нисбатан жорий йилда болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари Шароф Рашидов туманида 200,0 фоизга, Жиззах шаҳрида 133,3 фоизга, Бахмал, Ғаллаорол, Зомин ва Мирзачўл туманларида 100,0 фоизга ошиб кетган.

Болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, республикамиз ҳудудига коранавирус пандимеяси кириб келиши ва карантин қоидалари кўчайтирилиши билан айрим таълим муассасалари вақтинча онлайн таълим тизимига ўтказилганлиги, бу эса ўз навбатида болаларнинг ота-оналари томонидан қаровсиз қолдирилиши, уларнинг устидан назоратнинг етарли даражада эмаслиги, болалар томонидан автомобиль йўлларининг йўл четида чорва молларни боқиш билан машғул бўлишлари ва ҳаракатланиб келаётган транспорт воситаларига беэътибор бўлишлари оқибатида содир этилаётганлигини кўриш мумкин.

Мисол учун, жорий йилнинг 27 апрель куни соат 08:20 ларда Зарбдор тумани, Тозауруғ маҳалласи ҳудудида маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўлида чорва моллари боқиб юрган, ушбу маҳаллада яшаган, туман халқ таълими бўлимига қарашли 16-сонли умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси вояга етмаган 2009 йилда туғилган Омонова Хусния Нексия русумли автомашина уриб юбориши оқибатида вафот этган.

Худди шу каби ҳолат, жорий йилнинг 28 апрель куни соат 08:25 ларда Янгиобод тумани ҳудудидан ўтган “Пасткичақир-Баландчақир-Хўжамишкент” 4К254 автомобиль йўлининг 4 км.да ушбу ҳудудда чорва молларини оиласи билан биргаликда боқиб юрган 2017 йилда туғилган, Янгиобод тумани, Шодлик МФЙ, Мелобод қишлоғида ота-онаси билан бирга яшаган вояга етмаган Олимқулов Жавоҳир Нексия автомашинаси уриб юбориши оқибатида вафот этган.

Бундан ташқари, вилоятимиз ҳудудидаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари ва ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда, маҳалла ва кўчалар кесимида, корхона ва ташкилотларда, бозор ҳудудларида ва аҳоли кўп тўпланадиган жойларда ушбу йўналишда етарли тушунтириш ишлари олиб борилмаётганлиги бор ҳақиқат.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, келгусида болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида вилоятимиз ҳудудидаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари ва ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда, “Бир болага етти қўшни ота-она” шиори остида маҳалла ва кўчалар кесимида, корхона ва ташкилотларда, бозор ҳудудларида ва аҳоли кўп тўпланадиган жойларда тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Шу сабабли барча ҳаракат иштирокчиларидан, юқоридаги каби чора-тадбирларни амалга оширишда ён атрофимиздаги болажонларимизга беъэтибор бўлмасликларини, ҳар бир кўчада ҳаракатланаётган болажонларни ўз фарзандлари каби кўришларини ва болалар томонидан содир этилаётган қоидабузарликларга кўз юммасликларини, болаларга энг аавало оилада қолаверса маҳаллаларда кенг жамоатчилик эътиборидан четда қолдирмасликларини сўраб қоламиз.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:47
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди
22:26
Ғаллаоролда ногиронлиги бўлган ёшларга хомийлар қандай ёрдам кўрсатди?
17:54
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси тизимидаги ёшларнинг муаммолари ўрганилди (видео)
17:49
Гандболчи ёшлар 4-сектор раҳбари соврини учун беллашдилар
17:23
BMB Trade Group ва «Сўғдиёна» ПФК ўртасида ҳомийлик тўғрисидаги битим имзоланди (Фото)
17:05
Жиззахда 6000 дан ошиқ яширилган иш ўринлари ошкор бўлди
16:15
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори кўпчилик томонидан тушаётган саволга жавоб берди (видео)
14:51
Зоминда "Обод қишлоқ" дастури доирасида қандай ишлар амалга оширилди?
13:11
4-сектор сайёр қабул: мурожаатлар ечими биргаликда изланди
10:57
Дўстлик туман Давлат хизматлари маркази фуқаролар дуч келаётган муаммоларни аниқлади. Улардан бири - ЭРИ калитини олиш
10:54
2021 йилнинг биринчи чорагидаги Жиззах вилоятининг статистик кўрсатгичлари маълум қилинди (видео)
09:33
Одил Аҳмедов терма жамоамизнинг ЖЧ саралаш ўйинларига қадар тиклана оладими?
09:31
Озодбек Назарбеков вазирликдан бўшаганидан сўнг нима иш қилишини айтди
09:30
Уйини ўғри уриб кетди деб ўйлаган аёлнинг хонадонини аслида ити вайрон қилгани маълум бўлди
09:29
Отабек Сатторий 6 йил-у 6 ой муддатга «кесилди»
09:28
Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити куни белгиланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР