Жиззахда аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш лойиҳаси амалга оширилмоқда

Жиззахда аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш лойиҳаси амалга оширилмоқда

Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Дўстлик туман “Мевазор” МФЙда истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари ҳамда Дўстлик туман тиббиёт техникумида таҳсил олаётган талабалари ва ўқитувчиларига "Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш" лойиҳаси доирасида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қисқача мазмун-моҳиятини етказиш ҳамда электрон давлат хизматларидан фойдаланиш маданиятини ўргатиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3662-сонли, 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5020-сонли қарорларининг қисқача мазмун-моҳияти етказилди.

Тадбирда 90 нафардан ортиқ ёшлар, хотин-қизлар ва маҳалла фаоллари иштироки таъминланиб уларни қизиқтирган ва қийнаб келаётган саволларга   ҳуқуқий тушунтириш берилди.

 И.Ҳусанова -

Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди”

ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий

қўллаб-қувватлаш маркази координатори