» » Жиззахдаги имконияти чекланган болалар учун мўлжалланган иккита махсус мактаб интернатлари қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилди

Жиззахдаги имконияти чекланган болалар учун мўлжалланган иккита махсус мактаб интернатлари қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Жиззах вилояти Зарбдор туманида жойлашган Кар ва соқов болалар махсус мактаб интернати ҳамда Заиф эшитувчи болалар махсус мактаб интернатлари қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

Унда вилоят ҳокими Эргаш Салиев, Халқ таълими вазири ўринбосари Темуржон Комилов, сектор раҳбарлари, сенаторлар, жамоатчилик вакиллари, ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамда ота-оналар иштирок этишди.

Дастлаб, Заиф эшитувчи болалар махсус мактаб интернатининг янгиланган биносида очилиш маросимига бағишланган тантанали байрам тадбири ташкил этилди.
Мазкур мактаб-интернати дастлаб, 1988-1994 йиллар давомида Жиззах вилоят кар ва соқов болалар махсус мактаб-интернати сифатида фаолият юритган. 1995 йил 1 январдан заиф эшитувчи ва нутқида нуқсони бор имконияти чекланган ўқувчиларга бериладиган коррекцион таълим-тарбия самарадорлигини ошириш мақсадида “Жиззах вилоят заиф эшитувчи болалар махсус мактаб-интернати” номи билан алоҳида муассаса этиб ташкил этилган.

Жорий йилда вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг ташаббуси билан қисқа вақтда мазкур таълим муассасаси замон талабларига мос равишда қайта таъмирдан чиқарилди.
Ҳозирда ушбу масканда 20 та синф хоналари, 1 тадан математика, физика, геогфрафия, кимё-биология, тарих, рус-тили, тасвирий санъат, она-тили ва адабиёт, фанларини ўқитишга ихтисослаштирилган хоналар, 8 та коррекцион йўналишдаги якка машғулотлар олиб бориладиган хоналар, 10 та касбга йўналтирувчи ўқув хоналари, 100 ўринли фаоллар зали, спорт зал, сунъий қопламали очиқ спорт майдони, замонавий электрон кутубхона ва инновацион компьютер хонаси мавжуд.

Ўқувчиларга қулай шароит яратиш мақсадида 3 та бинодан иборат 200 ўринли шинам ётоқхоналар, 200 ўринли ошхона, ўқитувчилар хонаси, ёшлар етакчиси хонаси, психолог, сурдолог-дефектолог ҳамда маъмурий-бошқарув хоналари ташкил этилди.
Ўқувчиларга касб-ҳунар сирларини ўргатиш мақсадида замонавий ва зарурий шарт-шароитлар билан жиҳозланган дурадгорлик ва чилангарлик, пойафзал тузатиш, сантехника жиҳозлари, электр жиҳозларини созлаш, тикувчилик, зардўзлик, лойиҳалаш ва дизайнерлик, эркаклар ва аёллар сартарошлиги, ҳамширалик ишини ўргатишга ихтисослаштирилган махсус хоналар ташкил этилган.

Шунингдек, бутунлай янги қиёфага келтирилган Кар ва сақов болалар махсус мактаб интернатининг бутунлай янгиланган биносида байрам тадбири давом этди.
Имконияти чекланган ўқувчиларга алоҳида таълим тарбия бериш мақсадида Халқ таълими Вазирлигининг буйруғи, Халқ таълими соҳасининг фидоий устозларидан бири Тангир Наврўзов ташаббуси билан 1988 йилда “Кар ва соқов болалар махсус мактаб интернати” номи билан ташкил этилган.

Мактаб интернати дастлабки иш фаолияти даврида 48 нафар имконияти чекланган ўқувчилар ўқишга жалб этилиб, уларга 15 нафар олий маълумотли фан ўқитувчилари ва 10 нафар тарбиячи ходимлар таълим-тарбия беришган.
Йиллар мобайнида имконияти чекланган ўқувчиларнинг сони ошиб борганлиги сабабли 1994 йилга келиб тиббий педагогик ва психологик комиссия хулосасига асосан имконияти чекланган ўқувчилар алоҳидалашган кар ва заиф ешитувчи болалар махсус мактаб интернатларига ажратилди ва мактаб интернати “1-сонли Кар болалар махсус мактаб интернати” мақоми билан юритила бошланди.
Жиззах вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш ва уларга шарт-шароит яратиш мақсадида, Кар болалар махсус мактаб интернатига 6 млрд.сўм маблағ маҳаллий буджет ҳисобидан ажратилди.
Махсус мактаб интернатида замонавий дизайн асосида замон талабига жавоб берадиган 1 та информатика, 1 та робототехника, кутубхона, маданият зали, психолог, сурдо таржимон, тиббиёт ва изолятор хонаси, 19 та ўқув ва фан хоналари, 6 та якка машғулот, касбга йўналтирувчи 3 та технология ва 2 та сартарошхона, болалар спорт зали, ошхона, 160 ўринга мўлжалланган ётоқхона ва ювиниш хоналари капитал таъмирдан чиқарилди.
Тантанали очилиш маросимларида муассасалар тарбияланувчилари томонидан тайёрланган чиқишлар намойиш этилиб йиғилганларда илиқ таассурот қолдирдиди. Тадбир сўнгида Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Халқ таълими вазирлигининг махсус совғалари тарбияланувчиларга топширилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:40
"Истиқболли авлод" марказининг хотин-қизлар ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган лойиҳасида қандай ишлар амалга оширилди. Видео
16:18
Халқаро эксперт Мариус Бирсан Жиззахда нималарни кузатди
14:33
Ўзбек журналистлари учун сукунат куни
13:47
Жиззахнинг республика ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмидаги улуши 3,1 фоизга етди
10:27
Ўзбекистон ҳукумати 2022 йилда ЯИМ 5,9 фоизга ўсишини прогноз қилди
10:26
Фуқарони ижтимоий тармоқлар орқали обрўсизлантирмоқчи бўлган товламачи ушланди
10:25
Тошкентда маст ота ўғлини болға билан уриб ўлдириб қўйди
10:24
Санкт-Петербургда машинада 62 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди
10:10
Айрим жарималар камайтирилмоқда
10:07
U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичи Ўзбекистонда ўтказилади
20:13
Хотин-қизлар реабилитацияси марказлари – шелтерларнинг бугунги ҳолати қандай?
19:47
Қўйлиқда автобус автомобиллар устига ағдарилди
19:45
Ўзбекистон президентининг ўз белгиси ва штандарти бўлади
09:45
Запеканка ва сутли чой. Тошкент ҳайвонот боғининг зоотехниги 26та маймун учун “она” бўлган. Видео
09:33
Ўзбекистон президенти сайловларида кузатув камералари ҳар-бир шаҳар ва тумандаги фақат битта участкада ўрнатилади
09:31
Арзийдими ёки йўқми? Ўзбекистонда қуёш панеллари ва сув иситгичларини ўрнатиш қимматми?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР