Шароф Рашидов туманидаги 240 ўринли мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

Шароф Рашидов туманидаги 240 ўринли мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

Янги муассасада 42 иш ўрни ташкил этилган бўлиб, таълим-тарбия жараёнига замонавий дастур ва технологияларни татбиқ этиш, бешта муҳим ташаббус доирасида болажонларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш учун барча шароит яратилган.

Муассасанинг очилишида иштирок этган туман ҳокими ўринбосари О.Мелибоев ўз сўзида мамлакатимизда мактабгача таълим муассасаларини тубдан ислоҳ қилиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги муассасалар ташкил этиш ва болалар қамровини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида айтиб ўтди.

Шароф Рашидов туман ҳокимлиги Ахборот хизмати