Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси ижтимоий тармоқда тарқаган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди


Янгиобод тумани, Янгиобод ШФЙ, Тараққиёт кўчаси 57-уйда яшовчи фуқаро Азизов Одилнинг 2021 йил 15 июнь куни ижтимоий тармоқ хусусан, YouTube каналидаги Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармасига оид хабари юзасидан расмий муносабат.

Янгиобод тумани, Янгиобод ШФЙ, Тараққиёт кўчаси 57-уйда яшовчи фуқаро Азизов Одилнинг“YUTUBЕ”ижтимоий тармоғи орқали қилган дастлабки мурожаатини ўрганиш бўйича Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Раҳматов, “Умумий бўлим” бошлиғи Ш.Қўқонбоевлар 2021 йил 26 май куни фуқаро Азизов Одилнинг яшаш хонадонига бориб фуқаро билан мурожаати  бўйича ўрганиш ўтказишган.

Мурожаатни ўрганиш давомида сўралганда фуқаро Азизов Одил Янгиобод туман ҳокимининг ноқонуний қарори билан ўзига тегишли ер майдони туман Давлат солиқ инспекцияси ҳисобига ўтказиб юборилганлигини, ҳозирги кунда ушбу бинода Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилоят бошқармасининг Янгиобод тумани филиали шубҳали тарзда жойлашганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат, иш бўйича тўпланган ҳужжатлар асосида ўрганилганда, Янгиобод туман ҳокимининг 2016 йил 23 июндаги “Янгиобод тумани ҳудудида жойлашган уй-жойларга нисбатан эгалик ҳуқуқи, эгаллаб турган ер майдонларига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқини бериш ҳақида”ги 405-сонли умумий қарори билан ариза муаллифининг отаси Азизов Тўрақул яшаб келаётган умумий ер майдони 5885,5 кв.м ер майдонида жойлашган уй-жойнинг 0,06 га қисмига умрбод эгалик ҳуқуқи берилиб, қолган 5285,5 кв.м ер майдонидан томорқа ер участкаси сифатида деҳқон хўжалиги юритиши учун ажратиб берилган. Мазкур қарорга асосан 2016 йил 13 сентябрь куни кадастр ҳужжати расмийлаштирилиб, 721-сон билан давлат кадастр рўйхатидан ўтказилганлиги;

-Янгиобод туман ҳокимининг 1999 йил 22 октябрдаги “Туман давлат солиқ инспекциясининг моддий техника базасини яхшилаш тўғрисида”ги 139-сонли қарори билан муқаддам Янгиобод туман марказий касалхонаси бошқа бинога кўчиб ўтиши муносабати билан ушбу касалхона биноси Янгиобод туман давлат солиқ инспекцияси ҳисобига ўтказилган ҳамда марказий касалхона биноси ва унинг ер майдонини Янгиобод туман солиқ инспекциясига топшириш тўғрисида 1999 йил 9 декабрь куни тузилган далолатномада бинонинг умумий майдони 1,69 га, фойдали майдони эса  825, кв.м этиб белгиланганлиги;

- Янгиобод туман ҳокимининг 2019 йил 26 июлдаги “Янгиобод туман Давлат солиқ инспекцияси маъмурий биносининг ер майдонига аниқлик киритиш тўғрисида”ги 1020-сонли қарори билан Янгиобод туман Давлат солиқ инспекциясининг жами ер майдони 1,69 гектар этиб белгиланиб, ушбу қарорга асосан, 2019 йил 27 сентябрь куни кадастр ҳужжати расмийлаштирилиб,  1708237/R-A 449750-сон билан давлат кадастр рўйхатидан ўтказиб берилганлиги;

Юқоридаги қарор ҳамда кадастр ҳужжатидаги чизмаларга кўра, ариза муаллифининг мурожаатида кўрсатилган 0,12 га ер майдони ҳам мазкур ер майдони ичида жойлашганлиги;

Бундан ташқари, муаллифнинг ҳозирда яшаётган уй-жойи жойлашган ер майдонининг 0,25 га қисми Янгиобод туман ҳокимининг 2000 йил 29 апрелдаги              97-сонли қарори билан  унинг отаси Азизов Тўрақулга якка тартибда уй-жой қуриш ва ободонлаштириш учун ажратиб берилган бўлиб, Янгиобод туман ҳокимининг  2016 йил 23 июндаги “Янгиобод тумани ҳудудида жойлашган уй-жойларга нисбатан эгалик ҳуқуқи, эгаллаб турган ер майдонларига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқини бериш ҳақида”ги 405-сонли умумий қарори қабул қилинишида  Янгиобод туман ҳокимининг 1999 йил 22 октябрдаги “Туман давлат солиқ инспекциясининг моддий техника базасини яхшилаш тўғрисида”ги  139-сонли қарорига асосан туман Давлат солиқ инспекциясига тегишли бўлган 0,12 га ер майдони муаллифнинг отасига  томорқа ер участкаси сифатида деҳқон хўжалиги юритиши учун ажратиб берилганлиги сабабли, Янгиобод туман ҳокимининг 2019 йил 26 июлдаги “Янгиобод туман Давлат солиқ инспекцияси маъмурий биносининг ер майдонига аниқлик киритиш тўғрисида”ги 1020-сонли қарорининг 3-бандида Янгиобод тумани, Янгиобод ШФЙ, Тараққиёт кўчасида яшовчи фуқаро Азизов Тўрақулга Янгиобод туман ҳокимининг 2000 йил 29 апрелдаги 97-сонли қарорига асосан якка тартибда уй-жой қуриш ҳамда ободонлаштириш мақсадида ажратилган 0,25 га ер майдонига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилиши, 4-бандида туман ҳокимининг 2016 йил 23 июндаги 405-сонли қарори 1-бандидан “4400,0 кв.м қисмига томорқа ер участакаси сифатида деҳқон хўжалик юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, эгаллаб турган ер майдонларида жойлашган мевали ва манзарали дарахтларга нисбатан эгалик ҳуқуқи” сўзлари ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган рўйхатдаги 310-устун чиқариб ташланиши белгиланганлиги аниқланган.

Ҳамда ариза муаллифига, Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 23-моддаси 3-қисмида, эгаликдаги, фойдаланишдаги, ижарадаги ва мулк қилиб берилган ер участкасини бошқа шахсларга бериш (реализация қилиш) фақат шу участка белгиланган тартибда олиб қўйилганидан (сотиб олинганидан) кейин амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги, Янгиобод туман ҳокимининг 2016 йил  23 июндаги 405-сонли қарори, Янгиобод туман ҳокимининг 1999 йил 22 октябрдаги “Туман давлат солиқ инспекциясининг моддий техника базасини яхшилаш тўғрисида”ги 139-сонли қарори билан муқаддам Янгобод туман марказий касалхонаси бошқа бинога кўчиб ўтиши муносабати билан ушбу касалхона биноси Янгиобод туман давлат солиқ инспекцияси ҳисобига ўтказилган ҳамда марказий касалхона биноси ва унинг ер майдонини Янгиобод туман солиқ инспекциясига топшириш тўғрисида 1999 йил 9 декабрь куни тузилган далолатномада бинонининг умумий майдони 1,69 га, фойдали майдони 825, кв.м қилиб белгиланган бўлсада Ўзбекистон Республикаси Ер Кодекиснинг 23-моддаси 3-қисмига зид равишда қабул қилинганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4819-сонли қарори билан “Давергеодезкадастр” қўмитаси тугатилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилганлиги муносабати билан Янгиобод туман Давлат солиқ инспекцияси янги бинога кўчиб ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасининг 2021 йил 18 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органлари балансидаги бўш турган маъмурий бино-иншоотларни белгиланган тартибда балансдан балансга ўтказиб бериш тўғрисида”ги 141-сонли ҳамда Янгиобод тумани давлат солиқ инспекциясининг 2021 йил 31 мартдаги “Янгиобод туман давлат солиқ инспекцияси балансидаги бўш турган маъмурий бино-иншоотларни белгиланган тартибда балансдан балансга ўтказиб бериш тўғрисида”ги 32-сонли буйруғи билан Янгиобод туман давлат солиқ инспекцияси балансидаги бўш турган маъмурий бино-иншоотлар Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармасининг Янгиобод тумани филиали балансига ўтказилиб, 2021 йил 2 апрель куни “Маъмурий бинони топшириш ва қабул қилиш” далолатномаси шакллантирилганлиги маълум қилинган.

Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти

бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари,

бошлиқ маслаҳатчиси С.Мавлонова

скачать dle 12.0


Фикрлар (0)

изоҳ қўшинг