» » 2021 йилнинг беш ойи давомидаги Жиззах вилоятининг статистик кўрсатгичлари маълум қилинди (видео)

2021 йилнинг беш ойи давомидаги Жиззах вилоятининг статистик кўрсатгичлари маълум қилинди (видео)

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Жорий йилнинг январь-май ойларида кўрсатилган бозор хизматлар хажми 2 237,4 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 118,9 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлигида ташкил этилган брифингда вилоят статистика бошқармасининг ахборот хизмати раҳбари Дилдора Зокирова маълум қилди.

Ҳозирги кунда хизматлар соҳаси хизматларнинг табиати, уларнинг мақсади, фаолият турлари ва хизмат кўрсатиш жараёнларининг ўзига хос хусусиятлари туфайли турли хил функцияларга, манбаларга, уланишларга эга бўлган мураккаб, ўзига хос ижтимоий-иқтисодий тизимдир.

Хизматлар таркибида энг катта улушни молиявий хизматлар (27,8 %), савдо хизматлари (25,2 %), транспорт хизматлари (16,7 %) ва таълим соҳасидаги хизматлар (5,5 %) ташкил этади.

Xизматлар умумий ҳажмида паст улушларни меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (1,5 %), соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар (2,0 %) ҳамда кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар (2,5 %) эгаллади.

Жорий йилнинг январ-май ойларида вилоятда жами 1116,5 млрд  сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 103,9 % га ўсди. Шу ўринда жами қурилиш ишлари таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 31,5 млрд. сумни ташкил этиб, унинг улуши 2,8 % ни, кичик корхона ва микрофирмалар томонидан 823,3 млрд  сўмлик, унинг улуши 73,8 % ни, норасмий сектор томонидан 261,6 млрд  сўмлик, унинг улуши 23,4 % ни ташкил этган.

Вилоятда ишлаб чиқариш ҳажми бўйича энг юқори  улушга эга  Жиззах шаҳри  (37,3%), Ш.Рашидов  (21,8 %)  туманларида қайд этилди.

Энг паст улуш Арнасой (1,4 %), Мирзачўл (1,7 %), Янгиобод (2,8 %) туманларида қайд этилди.

Давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами  26,4 млрд. сўм ёки нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан эса 1 090,1 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг вилоятдаги улуши 2,4 % ва 97,6 % ни ташкил этди.

Вилоят саноат корхоналарида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини техник ва технологик жиҳатдан янгилаш жараёнларининг жадаллашиши натижасида 2021 йилнинг январь-май ойларида 2537,9 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши таъминланиб, ишлаб чиқариш физик ҳажм индекси 2020 йилнинг тегишли даврига нисбатан 119,1 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш таркибида кўпроқ қайта ишлаш саноатига тўғри келиб, унинг улуши 90,3 фоизни ташкил этди (2020 йил январь-март ойларига нисбатан ишлаб чиқариш индекси 108,4 %). Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш улуши 5,8 фоизни (ишлаб чиқариш индекси 152,8 %), сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш улуши 1,1 фоизни (ишлаб чиқариш индекси 89,8 %), тоғ–кон саноати ва очиқ конларни ишлаш улуши 2,8 фоизни (ишлаб чиқариш индекси 239,3 %) ташкил қилди.

Жорий йилнинг январ-май ойларида якуни бўйича чакана савдо товар айланмаси 3 059,5 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 107,9 % ни ташкил этди.

Шу жумладан, йирик корхоналарнинг чакана савдо товар айланмаси 379,4 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 12,4% ни, кичик тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 2 680,1 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши   87,6 % ни ташкил этди.

Вилоят чакана савдо айланмасида энг юқори улушни Жиззах шаҳри 26,0 % улуш билан 796,6 млрд. сўмни ташкил этди. Вилоят чакана савдо айланмасида энг қуйи улушни Янгиобод тумани 1,0 % улуш билан 31,4 млрд. сўмни ташкил этди.

Таҳлил натижаларига кўра, чакана савдо айланмаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан Жиззах шаҳри 96,1 % ва  Шароф Рашидов 98,4 тумани усиш суратлари таъминланмади. Қолган барча худудларда ўсиш суратлари кузатилди.

Жиззах вилоятида 2021 йилнинг 1 июнь ҳолатига жами 47 009 та хўжалик юритувчи субъектлари рўйхатга олинган бўлиб, шундан 31 403 таси фаолият кўрсатаётганлар (жами руйхатга олинганларнинг 66,8 %) ва 2021 йил январь-май ойларида 2 648 та субъектлар ташкил этилган.

Фаолият кўрсатаётган 31 403 та субъектларнинг асосий қисми Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов, Ғаллаорол, Зомин ва Бахмал туманлари ҳиссасига тўғри келади.

Ушбу субъектларининг салмоқли қисми фермер хўжаликлари 8 872 та, тижорат корхоналари (йирик, микрофирма ва кичик корхоналар) 19 089 та ва бошқа корхоналар (дехкон хужаликлари, нотижорат корхоналар) 3 442 тани ташкил этади, рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар ҳудудлар кесимида тақсимланганда уларнинг улуши Жиззах шаҳри (29,0 %), Шароф Рашидов (15,6 %), Ғаллаорол (8,4 %), Зомин (7,9 %), Фориш (7,0 %), Бахмал (6,0 %), Зарбдор (4,8 %), Пахтакор (4,4 %), Дўстлик (4,2 %), Мирзачўл (3,7 %), Арнасой (3,3 %), Зафаробод (3,2 %) ва Янгиобод (2,4 %) туманлари ҳиссаларига тўғри келади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:29
Чойхона подкасти: Фактчекинг - маълумотларни қайси усулларда текшириш мумкин
18:51
Жиззах юридик техникуми битирувчилари диплом топширилди
18:30
Киберҳужум: бу нима ва ундан ўзимизни қандай ҳимоя қилишимиз керак
09:58
ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади
21:42
“Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!” мақоламиз бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБнинг муносабати
17:28
Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!
10:46
Бахмалда 3 кун ичида иккита ажримнинг олди олинди
10:16
Янги форматдаги иш услуби Зарбдорда ҳам самара беради
09:21
Мирзачўлда янги боғча иш бошлади
17:15
“ННТлар мактаби”да фуқаролик жамияти фаоллари малакаси оширилди
17:12
Ўзбекистонда Гендер тенглиги таъминланмоқда
15:33
Эмланганлик ҳақидаги SMS-хабарлар юборишдаги янглишмовчиликларга нима сабаб бўлаётгани очиқланди
15:32
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси қачон бозорга чиқарилиши маълум қилинди
15:30
"Apple" янги "iPhone"лар, "iPad" ва еттинчи авлод "Apple Watch" тақдимотини ўтказди
15:29
«Бунча катта ‘дух’ қаердан пайдо бўлди?». Расул Кушербаев — дарахтларни ноқонуний кесаётган ташкилотлар ҳақида
15:28
Расман! «Тонировка» нархи арзонлашмоқда (видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР