Жиззахдаги "газ заправка"да икки автомобиль ёниб кетди

Жиззахдаги "газ заправка"да икки автомобиль ёниб кетди

ФВВ Матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 28 июнь куни соат 05:40 да Жиззах вилояти Жиззах шаҳар "Сангзор" МФЙ О.Азимов кўчасида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ёнғин келиб чиқди.

Вилоят ФВБга келиб тушган маълумотга кўра, шохобчадаги Matiz ҳамда Nexia’га газ тўлдириш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани боис ёнғин келиб чиққан. 

Ёнғин Жиззах вилояти ФВБ ёнғин-қутқарув гуруҳи томонидан бартараф этилди. Ушбу ҳолатда жабрланган ва ҳалок бўлганлар аниқланмагани маълум қилинди.