Бахмал туманида етиштирилаётган заъфарон европага экспорт қилинмоқда

Бахмал туманида етиштирилаётган заъфарон европага экспорт қилинмоқда

Маълумки, июнь ойида BMB TRADE GROUP томонидан италиялик ҳамкорлар билан умумий қиймати 15 миллион еврони ташкил этадиган экспорт шартномаси имзоланган эди.

Мазкур битим ижросини таъминлаш мақсадида 29 июль куни BMB Za'faron бренди остидаги товарнинг дастлабки туркуми Европа давлатига жўнатилди.

Келажакда нафақат кўҳна қитъа, балки Америка ҳамда Осиё давлатларига ҳам Ўзбекистонда етиштирилган олий навли ва юқори сифатга эга заъфарон маҳсулотини етказиб беришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.