» » Видео: Зоминдаги ўрмон ёнғинларини ўчириш жараёнлари

Видео: Зоминдаги ўрмон ёнғинларини ўчириш жараёнлари

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Мудофаа вазирлиги бўлинмалари Зомин туманидаги ўрмон ёнғинларини бартараф этишда иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Дарё»га маълум қилди.

 Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Маълум қилинишича, 400 нафар ҳарбий хизматчидан иборат батальон фавқулодда ҳолат хабарини олгандан сўнг тезкорлик билан ёнғин содир бўлган ҳудудга етиб келиб, вазифани бажаришга киришган.

Бир вақтнинг ўзида Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-ҳаво кучлари вертолёт авиацияси звеноси томонидан Зомин сув омборидан йигирма маротабадан ортиқ махсус восита ёрдамида сув олиниб, ҳаводан олов ўчоқларига 30 тоннадан зиёд сув ташланган.

 Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Таъкидланишича, ҳозирги вақтда вазирлик бўлинмалари ва вертолёт авиацияси мазкур ҳудудда тозалаш ишларини амалга оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ёнғин 1 август куни эрталаб соат 10:40 ларда Жиззах вилояти Зомин тумани «Дуоба» МФЙ Ўриклисой аҳоли пункти ҳудудига яқин жойда юз берган. Тахминан, 80 гектар майдонда қуруқ ўт ва дарахтлар ёнган. Ёнғин соат 18:20 лар атрофида батамом ўчирилган. Тегишли идоралар куч воситаларининг ўз вақтидаги ҳаракатлари натижасида ёнғин яқин атрофдаги аҳоли пунктларига ўтмаган. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:29
Чойхона подкасти: Фактчекинг - маълумотларни қайси усулларда текшириш мумкин
18:51
Жиззах юридик техникуми битирувчилари диплом топширилди
09:58
ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади
21:42
“Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!” мақоламиз бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБнинг муносабати
17:28
Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!
10:46
Бахмалда 3 кун ичида иккита ажримнинг олди олинди
10:16
Янги форматдаги иш услуби Зарбдорда ҳам самара беради
09:21
Мирзачўлда янги боғча иш бошлади
17:15
“ННТлар мактаби”да фуқаролик жамияти фаоллари малакаси оширилди
17:12
Ўзбекистонда Гендер тенглиги таъминланмоқда
15:33
Эмланганлик ҳақидаги SMS-хабарлар юборишдаги янглишмовчиликларга нима сабаб бўлаётгани очиқланди
15:32
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси қачон бозорга чиқарилиши маълум қилинди
15:30
"Apple" янги "iPhone"лар, "iPad" ва еттинчи авлод "Apple Watch" тақдимотини ўтказди
15:29
«Бунча катта ‘дух’ қаердан пайдо бўлди?». Расул Кушербаев — дарахтларни ноқонуний кесаётган ташкилотлар ҳақида
15:28
Расман! «Тонировка» нархи арзонлашмоқда (видео)
18:05
Хабибахон оиламизга келин эмас, қиз бўлиб келган, у ҳар он эсланади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР