» » Янгиободнинг Қўшқанд қишлоғида 170 ўринли янги боғча фойдаланишга топширилди

Янгиободнинг Қўшқанд қишлоғида 170 ўринли янги боғча фойдаланишга топширилди

Янгиобод туманидаги Ҳавотоғ ҚФЙ, Қўшқанд қишлоғида 170 ўринга мўлжалланган "Умиджон бахтли болажонлари" нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди.

Боғчанинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосарлари, мактабгача таълим бўлими ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Маросимда сўз олганлар қишлоқ аҳолисини ушбу янгилик билан табриклашиб, сўнгги йилларда юртимизда мактабгача таълим соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек ушбу замонавий ва кўркам муассаса болажонларнинг шоду-хуррамликда униб-ўсиши ва камол топишида муҳим эканини таъкидладилар.

Шундан сўнг меҳмонлар муассаса биноси ва бу ерда болажонлар учун яратилган шароитлар билан бирма-бир танишдилар.

Ушбу замонавий услубдаги маскан қурилиши 2020 йилнинг январь ойида бошланган эди. Ўз ишининг билимдони бўлган қўли гул қурувчи усталар бу бинони қисқа фурсатда тез, соз ва сифатли этиб қайта қуриш йўлида бор куч ва имкониятларини, касб маҳоратларини ишга солишди. Бино икки қаватдан иборат. Ушбу болалар масканининг бири-биридан чиройли, кенг ва кўркам хоналари ва залларнинг деворлари, устунлар, кичкинтойларга мос тарзда чиройли расмлар билан безатилган.

Замонавий мебеллар билан жиҳозланган ётоқхоналар, ўйин майдончалари, кўркам ва файзли ошхона болажонларнинг доимий хизматида бўлади.

Мазкур мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш учун Янгиобод тумани ҳокимлигига қарашли бўлган собиқ болалар боғчаси биноси ажратиб берилган бўлиб, тадбиркор томонидан 2,6 млрд сўм маблағ ҳамда "Қишлоқ қурилиш банк" Янгиобод филиалидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 июндаги ПҚ-4752-сонли қарорига асосан 500 млн сўм банк кредити маблағи ҳисобидан эски бинода мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, қайта жиҳозланди.

Бугун фойдаланишга топширилган 170 ўринли мазкур нодавлат мактабгача таълим муассасасида 25 та доимий иш ўринлари яратилди. Мазкур иш ўринларига биринчи навбатда "Аёллар", "Ёшлар" ҳамда "Темир" дафтарларда бўлган ишсиз ва ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар қамраб олинди.  

Янгиобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:38
Жиззахда 9-декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилган кўрик-танловнинг ғолиблари тақдирланди
14:40
«Тонировка» бўйича эслатма берилди
14:38
Зангиота шифохонасида дунёга келган чақалоқлар сони маълум қилинди
14:37
Олтита хусусий бандлик агентлиги лицензияси тўхтатилди
14:35
Сурхондарёдаги портлаш жойига Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилди
12:53
АҚШ Хитойдаги Олимпиада ўйинларига бойкот эълон қилди. Сабаб ва муносабатлар
11:18
Метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган шахсга суд ҳукми ўқилди
11:10
Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида бир йилда 37 поғона юқорилади
11:06
Қирғизистонда фермерлар 3 йилга ер солиғидан озод қилинди
10:59
Британияда водород ёнилғисида ҳаракатланадиган самолёт ишлаб чиқарилди
11:23
Фориш туманида ҳарбий хизматчилар учун уй-жойлар қурилмоқда
11:20
Арнасой туман 4-сектор худудида енгил конструкцияли инфратузилма объектлари ўрнатилди
11:16
Ҳиндистон армиясининг махсус операцияси вақтидаги қўпол хато туфайли 14 киши ҳалок бўлди
11:12
Олий маълумот олмаганлар ҳам ҳоким ёрдамчиси бўлиши мумкин
11:10
Шавкат Мирзиёев «Ватан ҳимоячилари» монументига гул қўйди (фото)
11:09
Андроид-телевизорларда иловани энди смартфон орқали ўрнатиш мумкин
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР