Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Нурматов Нодир Баҳодирович тайинланди. 

Нодир Нурматов 1979 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий 2002 йилда АҚШ давлатидаги Нью-Йорк университетининг юридик мактаби, 2005 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (бакалавр) ва 2007 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва  дипломатия университети тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар инвестициялар ва савдо вазирлигида олиб борган. Жумладан, 2016-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатган.

2021 йилнинг 7 сентябрь санасидан бошлаб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти  тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-, 25-моддаларига асосан, Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи саавдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдан бери Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи саавдо бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Ахмедхаджаев Азим Исраилович Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари бўлганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати