» » “ННТлар мактаби”да фуқаролик жамияти фаоллари малакаси оширилди

“ННТлар мактаби”да фуқаролик жамияти фаоллари малакаси оширилди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, юртимизни ҳар томонлама ва жадал ривожланишида фуқаролик жамияти институтлари ролини кучайтириш белгиланган.

Шу мақсадда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимларининг салоҳияти ва касбий билимларини ошириш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳалардаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш йўналишда бир қатор ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиб келмоқда.

Ушбу фаолиятни давом эттирган ҳолда, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси молиявий кўмаги ёрдамида Зомин туманида учинчи бор “ННТлар мактаби”ни ташкил этди.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак,“ННТлар мактаби” лойиҳаси 2020 йилда йўлга қўйилган бўлиб, шу вақтга қадар Хоразм ва Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан 50 нафар ННТ вакиллар ўқитилди.

Зомин туманида уюштирилган тадбирга Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан 20 та нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари жалб этилди. 4 кун давом этган семинарда ташкилий ривожланишнинг етакчилик ва стратегик бошқаруви, дастурлар ва хизматлар бошқаруви, лойиҳалар ёзиш, ННТлар фаолиятининг тарғиботи, жамоатчилик билан алоқалар бўйича билимлар оширилди.

Албатта, бу шаклдаги ўқув машғулотлари соҳа вакиллари учун илғор тажрибаларини алмашиш, сифатли таълим олиш, яқиндан танишиш, ННТлар учун долзарб бўлган муаммоларни муҳокама қилиш ва биргаликда ечим излаш имкониятини беради.

Семинар тренинглар якунида “ННТлар мактаби”нинг битирувчиларига “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси томонидан сертификатлар ҳамда эсталик совғалари топширилди.

 

Музаффар МАМАТҚУЛОВ,

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Жиззах

вилояти ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси,

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:40
"Истиқболли авлод" марказининг хотин-қизлар ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган лойиҳасида қандай ишлар амалга оширилди. Видео
16:18
Халқаро эксперт Мариус Бирсан Жиззахда нималарни кузатди
14:33
Ўзбек журналистлари учун сукунат куни
13:47
Жиззахнинг республика ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмидаги улуши 3,1 фоизга етди
10:27
Ўзбекистон ҳукумати 2022 йилда ЯИМ 5,9 фоизга ўсишини прогноз қилди
10:26
Фуқарони ижтимоий тармоқлар орқали обрўсизлантирмоқчи бўлган товламачи ушланди
10:25
Тошкентда маст ота ўғлини болға билан уриб ўлдириб қўйди
10:24
Санкт-Петербургда машинада 62 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди
10:10
Айрим жарималар камайтирилмоқда
10:07
U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичи Ўзбекистонда ўтказилади
20:13
Хотин-қизлар реабилитацияси марказлари – шелтерларнинг бугунги ҳолати қандай?
19:47
Қўйлиқда автобус автомобиллар устига ағдарилди
19:45
Ўзбекистон президентининг ўз белгиси ва штандарти бўлади
09:45
Запеканка ва сутли чой. Тошкент ҳайвонот боғининг зоотехниги 26та маймун учун “она” бўлган. Видео
09:33
Ўзбекистон президенти сайловларида кузатув камералари ҳар-бир шаҳар ва тумандаги фақат битта участкада ўрнатилади
09:31
Арзийдими ёки йўқми? Ўзбекистонда қуёш панеллари ва сув иситгичларини ўрнатиш қимматми?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР